Маданият

Банк ходими аввалги ишига тикланди

Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ҳар бир шахснинг меҳнат қилиши, эркин касб танлаши, адолатли меҳнат шароитларида ишлаши ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эга эканлиги мустаҳкамлаб қўйилган.

Иш берувчи ва ишчи ўртасида тузилган меҳнат шартномалари билан боғлиқ низолар суд ёки бошқа ваколатли орган томонидан хал этилиб, фуқароларнинг бузулган ҳуқуқлари тикланмоқда.

Шу каби ишлардан бири Мажбурий ижро бюроси Бандихон туман бўлими иш юритувига қабул қилиниб, банк ходими аввалги ишига тикланди.

Фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туманлараро судининг 2021 йил
22 сентябрдаги хал қилув қарорига асосан Абдулазиз Хазратқулов Қизириқ туманидаги  банкнинг филиалига аввалги иш ўрни бўлган бўлим бошлиғи вазифасига ишга тиклаш белгиланган эди.

Мазкур суднинг ижро варақасига асосан Бюронинг туман бўлими томонидан Қизириқ туман банк филиали бошлиғига дархол ишга тиклаш ҳақида шунингдек, суд қарори ижросини бажармаслик энг кам ойлик иш хақининг 10 баробаридан 15 баробаригача маъмурий жарима қўлланиши мумкинлиги ҳақида расмий огоҳлантирилиб, қарор нусхаси билан таништирилди.

Шундан сўнг, 22 октябрь куни Қизириқ туман банк филиали бошлиғининг “Меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида”ги буйруғи бекор қилиниб, асоссиз бўшатилган ходим аввалги иш жойига тикланиши таъминланди.

Илҳом Маматқулов, Мажбурий ижро бюроси Бандихон туман бўлими бошлиғи.

Related Articles

Back to top button