Касбим-фахрим

Расмий муносабат

Мажбурий ижро бюросининг вилоят бошқармаси томонидан фуқаро У.Қурбоновнинг «Facebook» интернет ижтимоий тармоғи орқали нотариал қарз шартномасига асосан фуқаролардан қарздорликларни Бюронинг Шўрчи туман бўлими ундириб бермаётганлиги юзасидан норози бўлиб йўллаган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Аниқланишича, Бюронинг Шўрчи туман бўлими иш юритувига нотариал идораларнинг  6 та ижро ҳужжатлари бўйича жами 180 миллион 996 минг сўм қарз ундириш ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари жорий йилда келиб тушган ва ижро ҳаракатларига киришилган.

Ҳусусан, Шўрчи туман нотариал идорасининг 22.04.2021 йилдаги ижро хатига асосан қарздор Ортиқов Маликдан ундирувчи Қурбонов Улуғбек фойдасига 80.824.500 сўм ундириш ҳақидаги ижро хати Мажбурий ижро бюроси Шўрчи туман бўлим иш юритувига 29.04.2021 йилда келиб тушган бўлиб, ушбу куни давлат ижрочиси томонидан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинган ва мажбурий ижро ҳаракатларига киришилган.

Шўрчи туман нотариал идорасининг 28.09.2021 йилдаги қарз шартномасини бекор қилиш ҳақидаги келишувга асосан қарздор М.Ортиқов ундирувчи У.Қурбонов фойдасига 80.000.000 сўмни тўлиқ тўлаб берганлиги маълум қилинган ва ижро иши тамомланган.

Шунингдек, Шўрчи туман нотариал идорасининг 22.04.2021 йилдаги ижро хатига асосан қарздор Менгнарова Ойшадан ундирувчи Қурбонов Улуғбек фойдасига 18.911.500 сўм ундириш ҳақидаги ижро хати Мажбурий ижро бюроси Шўрчи туман бўлим иш юритувига 22.04.2021 йилда келиб тушган бўлиб, ушбу куни давлат ижрочиси томонидан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинган ва мажбурий ижро ҳаракатларига киришилган.

Қарздор О.Менгнаровага тегишли бўлган мол-мулкларни аниқлаш мақсадида МИБ портал дастури орқали сўровномалар юборилган бўлиб, олинган жавобларга кўра қарздорга тегишли бўлган мол-мулклар мавжуд эмаслиги аниқланган.

Давлат ижрочисининг ҳаракатлари натижасиз бўлганлиги сабабли ижро иши Қонуннинг 40-моддаси 1-қисми 3-бандига асосан ижро иши тамомланиб ундирувчига қайтарилган.

Шўрчи туман нотариал идорасининг 22.04.2021 йилдаги ижро хатига асосан қарздор Менгнаров Рахимдан ундирувчи Қурбонов Улуғбек фойдасига 17.800.000 сўм ундириш ҳақидаги ижро хати Мажбурий ижро бюроси Шўрчи туман бўлим иш юритувига 06.08.2021 йилда келиб тушган бўлиб, ушбу куни давлат ижрочиси томонидан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинган ва мажбурий ижро ҳаракатларига киришилган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздор Р.Менгнаров АТ Ҳалқ банк Шўрчи туман филиалидан пенсия нафақаси олаётганлиги аниқланган ва ижро иши 28.09.2021 йилда Қонуннинг 64-моддасига асосан қарздорнинг нафақасига қаратилган.

Шунингдек, Шўрчи туман нотариал идорасининг ижро хатларига асосан қарздорлар Эшмуратов Элёр, Тожиев Аббос, Қобилов Одилдан ундирувчи У.Қурбонов фойдасига ундириш тўғрисдаги ижро ҳужжатлари бўйича қарздорларнинг яшаш манзили ҳамда ваколатли ташкилотлардан олинган маълумотларга асосан уларга тегишли бўлган мол-мулклар аниқланмаган.

Ҳозирда Бюронинг Шўрчи туман бўлими томонидан У.Қурбонов фойдасига қарздорликларни ундириш билан боғлиқ ижро ишлари бўйича мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мажбурий ижро бюроси

Сурхондарё вилоят бошқармаси

Related Articles

Back to top button