Касбим-фахрим

Сурхондарёда 3- ва 4-мавсум 1 кг пилла ҳосили учун 25 минг сўмдан тўлаб берилмоқда

Республика Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раиси Баҳром Шарипов, Сурхондарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Файзулла Маманов, вилоят ҳокимининг ўринбосари Усмон Туропов, Ангор тумани ҳокими Шоҳжаҳон Абдуллаев Ангор туманида ипак қурти парваришининг учинчи ва тўртинчи мавсуми жараёнлари билан танишди.

Воҳамиз пиллакорлари томонидан 122 тонналик пилла хирмони бунёд этиш мақсад қилинган. Пилла қабули жараёнида касаначиларга етиштирган 1 кг пилла ҳосили учун тарозининг устида 25 минг сўмдан иш ҳақи тўлаб берилмоқда.

Пиллакорлар етиштирган ҳосилнинг ўртача кўрсаткичи бир қути ипак қурти уруғидан 40 кг ни ташкил этаяпти. Бир қути ипак уруғидан 50-60 кг гача пилла йиғган меҳнаткаш пиллакорлар ҳам бор. Ангор туманидаги 3- ва 4-мавсум пилла ҳосили қабули жараёнида уларнинг бир гуруҳига эсдалик совғалари топширилди.

Related Articles

Back to top button