Касбим-фахрим

СУРХОНДАРЁДА АМАЛИЙ СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 сентябрдаги “Табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш инвестиция лойиҳалар амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4840-сон қарори ижросини ўз вақтида сўзсиз таъминлаш мақсадида, “қизил”, “сариқ” ва “яшил” ҳудудларга ажратилган шаҳар ва туманларда босқичма-босқич ўрнатилаётган электрон газ ҳисоблагичлар бўйича “Hududgaz Surxondaryo” газ таъминоти филиали томонидан жорий йилда 66634 дона 2021 йил 1 декабр кунига қадар 65833 дона электрон газ ҳисоблагичлар ўрнатиш режалаштирилган.

Ўзбекистонда замон талабларига мувофиқ газ таъминоти тизимида газдан оқилона ва хавфсиз фойдаланишнинг энг илғор технологияларни жорий этиш амалга оширилмоқда. Янги технология аҳоли хонадонларидаги мавжуд газ ҳисоблагичларни янги замонавий “ақлли” электрон газ ҳисоблагичларга алмаштиришни кўзда тутади.

Бу борада бугун “Hududgaz Surxondaryo” газ таъминоти филиали ходимлари иштирокида замонавий “ақлли” газ ҳисоблагичларни ўрнатиш ва тизим имкониятларидан самарали фойдаланиш жараёнларига бағишланган амалий семинар бўлиб ўтди. Унда “Технопарк” МЧЖ вакиллари, “Hududgaz Surxondaryo” газ таъминоти филиали мутахассислари, шаҳар ва туман газ бўлимлари мутахассислари иштирок этишди.

Жорий йилда замонавий ҳисоблагичларни ўрнатиш бўйича жадвали ишлаб чиқилган бўлиб, биринчи навбатда электр энергиясини ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизими жорий этилувчи аҳоли хонадонлари жойлашган ҳудудларда ўрнатилиши ҳисобга олинган. Мазкур ишларни жорий этиш мақсадида, вилоят, шаҳар ва туман газ таъминоти филиалларининг ишчи штаблари ташкил этилиб, уларнинг аниқ вазифалари белгилаб берилган.

Тадбир давомида айниқса, ҳисоблагичларни ўрнатиш жараёнларига бағишланган слайд кўринишидаги маълумотлар тадбир иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди. Янги ҳисоблагич истеъмолчилар учун жуда қулай бўлиб, тўловларни турли хил тўлов тизимлари орқали амалга ошириш имкони мавжуд.

Семинар савол жавоб тарзида ўтиб, Филиал ходимларининг мавзу юзасидан берган барча саволларига “Технопарк” МЧЖ мутахассислари атрофлича жавоб беришди.

“Hududgaz Surxondaryo” газ таъминоти филиали матбуот хизмати

Related Articles

Back to top button