Ўзбекистон

АОКА Сурхондарё вилоят бошқармасига янги раҳбар тайинланди

2019 йилдан Сурхондарё вилояти ҳокимининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келаётган Тўраев Заҳириддин Низомиддинович Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Сурхондарё вилоят бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

З.Тўраев 1978 йилда Денов туманида туғилган. 2000 йилда ҳозирги Тошкент давлат шарқшунослик университети, 2014 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тугатган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – шарқшунос, давлат бошқаруви.

Фаолияти давомида у Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси муҳаррири, Сурхондарё вилояти “Ишонч” телевидениеси бўлим бошлиғи, Сурхондарё вилояти телерадиокомпанияси бўлим бошлиғи, бош муҳаррири, директор ўринбосари, директори, Термиз давлат университети бўлим бошлиғи, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Ахборот-таҳлил гуруҳи етакчи мутахассиси лавозимларида ишлаган.

Related Articles

Back to top button