Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёв Афғонистон ҳақида: Ўзбекистон томонга бирорта ўқ отилмаслиги учун ҳар қандай мулоқотга тайёрман

Шавкат Мирзиёев толиблар билан Ўзбекистон олиб бораётган мулоқотлар ҳақида фикр билдирди:

«Толибон билан кеча ёки бугун эмас, икки йил олдин мулоқотни бошлагандик. Телевизорда кўрган бўлсангиз, уларнинг Доҳадаги раҳбари Мулла Абдул Ғани Биродар жаноби олийлари ҳам ўшанда Ўзбекистон халқига, Ўзбекистон томонига бирорта ўқ отилмаслиги бўйича ваъда берганди. Ваъдасини бажараётгани учун ҳам улар билан мулоқот қилишимиз табиий.

Менга халқимнинг тинчлиги керак, осойишталиги керак. Фақат ва фақат ўзбек халқимнинг, жонажон Ўзбекистоннинг тинчлигига таъсир кўрсатадиган омил бўлса, ким бўлишидан қатъи назар мулоқотга киришишга тайёрман.

2 йил олдинги таҳлилларимиз толибларнинг кучайишидан далолат берган эди. Шунинг учун икки йил олдин улар билан мулоқотларни бошлагандик», — деди Президент.

Related Articles

Back to top button