Касбим-фахрим

Сурхондарё вилояти прокуратураси органлари томонидан Иқтисодий соҳада қонунчилик ижроси устидан назорат йўналишида муайян ишлар амалга оширилди

Сурхондарё вилояти прокуратураси органлари томонидан Иқтисодий соҳада қонунчилик ижроси устидан назорат йўналишида муайян ишлар амалга оширилди.

Жумладан, 2026 йил 6 ойида 562 та текшириш ўтказилиб, натижасига кўра 305 та протест келтирилди,
446 та тақдимнома киритилди, 327 та интизомий, 152 та маъмурий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатилди, 594 нафар шахсга огоҳлантирув эълон қилинди, 320 та 15 млрд. 610 млн. 134 минг сўмлик даъво аризалари киритилиб, 108 та жиноят иши қўзғатилган ҳамда 31877 нафар, шу жумладан 1 235 нафар юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланган.

Назорат органлари фаолияти устидан прокурор назоратини кучайтириш мақсадида ҳар ярим йилда уларнинг фаолияти ҳар томонлама атрофлича текшириб борилмоқда.

Хусусан, 2026 йил 6 ойида назорат – текширув идораларининг фаолияти таҳлил қилиниб, 291 та текширишлар ўтказилиб, 5 091 та қонун бузилиши ҳолатлари аниқланган.

Натижада, жойларга аниқланган қонун бузилиши, унинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имконият яратиб бераётган шарт- шароитларни бартараф этиш тўғрисида 187 та тақдимнома киритилган, 78 нафар шахсга интизомий, 46 нафарига маъмурий ва 48 та жиноят иши қўзғатилган.

Назорат – текширув идораларининг 87 та қонунга зид бўлган ҳужжатларига нисбатан протест келтирилиб, 1127 нафар фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.

Бўлимга 2026 йил 6 ойида жами 254 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан 92 таси ҳал қилиш учун қуйи прокуратураларга, 82 таси тегишли бўлимларга ўтказилган.

Бўлим ходимлари томонидан 80 та мурожаат ҳал этилиб, шундан 38 та мурожаатлари қаноатлантирилган, 42 таси бўйича қонун ҳужжатлари талаблари тушунтирилган.

Ҳал қилинган мурожаатларнинг 54 таси фуқаролар ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ бўлиб, 327 нафар шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.

2026 йил 6 ойида жами 28 та тарғибот тадбирлари ўтказилиб, шундан 24 таси оғзаки тадбирларни, 2 таси оммавий ахборот воситалари чиқишларни ташкил этган бўлиб, тадбирларнинг 24 таси иш жойларида ўтказилди.

Related Articles

Back to top button