Касбим-фахрим

Тўра Боболов:вилоятдаги ҳар бир инсоннинг муаммосини ўзимнинг муаммом, деб биламан

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболовнинг ёшлар билан мотивацион учрашувида йигит-қизлар вилоят ҳокимининг ўқувчилик, талабалик йиллари ва меҳнат фаолияти билан боғлиқ қизиқарли саволларни ҳам ўртага ташлади.

– Мен табиатан кечиримли инсонман. Ҳеч кимга, ҳеч қачон қасдлашмайман. Сиполикни ёмон кўраман. Ҳамма нарса табиий бўлиш керак, деб ўйлайман,– деди Тўра Боболов. – Ҳокимликка келсак, бу лавозимнинг тоши жуда оғир. Вилоятдаги ҳар бир инсоннинг муаммосини ўзимнинг муаммом, деб биламан. Мен сизларга ҳеч қачон ёлғон гапирмасликни, кўнгилда гина-қудрат сақламасликни ва камида иккита чет тилини чуқур ўрганишни маслаҳат бераман. Ота-онанинг, устознинг ҳурматига етишни, миллий қадриятларимизни улуғлашни тавсия этаман.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Related Articles

Back to top button