Касбим-фахрим

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғига янги ўринбосар тайинланди

Хидирова Зулхумор Абдирашидовна Сурхондарё вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

З.Хидирова 1968 йилда Шўрчи туманида туғилган. 1992 йилда ҳозирги Термиз давлат университетини тамомлаган. Мутахассислиги — филолог, она тил ва адабиёти.

Фаолияти давомида 1985-1986 йилларда Қумқўрғон туманидаги “Юлдузча” болалар боғчаси тарбиячиси, 1992-2006 йилларда тумандаги  7-умумтаълим мактаби, 2006-2015 йилларда 1-умумтаълим мактаби ўқитувчиси, 2015-2017 йилларда 1-умумтаълим мактаби директори ўринбосари, 2017-2020 йиларда туман ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси бўлиб ишлаган.

2020 йилдан Қумқўрғон тумани ҳокимининг ўринбосари – маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Маълумот учун: Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари бир вақтнинг ўзида вилоят ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси ҳисобланади.

Related Articles

Back to top button