Ўзбекистон

Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 18 февраль кунги “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ҳамда Жиноят процессуал кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 675-сонли Қонуни юзасидан

Мазкур қонун Қонунчилик палатаси томонидан 2020 йил 4 декабрда қабул қилинган Сенат томонидан 2021 йил 5 февралда маъқулланган.

Бундан ташқари, мазкур қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексига бир қатор ўзгартиришлар киритилган, киритилган ўзгартиришларнинг энг асосий жиҳатлари ҳақида тўхталмоқчиман.

Мазкур қонунга асосан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси янги 572-моддаси билан тўлдирилди, унга кўра эндиликда айбга иқрорлик тўғрисида келишув тузилган жиноятлар бўйича тайинланадиган жазонинг муддати ёки миқдори ушбу Жиноят Кодекс Махсус қисмининг тегишли моддасида (қисмида) назарда тутилган энг кўп жазонинг ярмидан ошмаслиги белгилаб қўйилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодекси “Кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш” номи билан 121-боби  тўлдирилди, шунингдек мазкур 121-бобига бир қатор моддалар қўшилди.

Жумладан, кодекснинг 1211-моддаси билан, кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш гувоҳ ва жабрланувчини (фуқаровий даъвогарни) ишни судга қадар юритиш босқичида прокурорнинг илтимосига биноан сўроқ қилишдан иборат бўлиб, у ушбу Кодексда назарда тутилган суд муҳокамаси қоидаларига кўра суд томонидан амалга оширилиши;

Кодекснинг 1212-моддаси билан, гувоҳни, жабрланувчини (фуқаровий даъвогарни) объектив сабабларга кўра (Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқиб кетиши, уларда жиноят ишини юритишда иштирок этишни истисно қиладиган оғир ва давомли касаллик мавжудлиги) ишни судга қадар юритиш ёки суд муҳокамаси чоғида кейинчалик сўроқ қилиш мумкин бўлмай қолади деб тахмин қилиш учун асослар мавжуд бўлган ҳолларда, уларнинг кўрсатувлари олдиндан мустаҳкамлаб қўйилиши мумкинлиги, иккинчи қисмида кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш зарур бўлганда суриштирувчи, терговчи кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақида қарор чиқаради ва уни зарур материаллар билан бирга прокурорга юбориши, учинчи қисмида гумон қилинувчи, айбланувчи, жабрланувчи (фуқаровий даъвогар), гувоҳ ва ҳимоячи кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш тўғрисида прокурорга мурожаат қилиши, тўртинчи қисмида прокурор кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақидаги қарорнинг ёхуд мурожаатнинг асослилигини текшириб, унга рози бўлган тақдирда, кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақидаги қарорни ёки мурожаатни суриштирув, дастлабки тергов юритилаётган жойдаги жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судига ёки ҳудудий ҳарбий судга юбориши, бешинчи қисмида илтимосномага кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш зарурлигини тасдиқловчи жиноят иши материалларининг кўчирма нусхалари илова қилиниши белгиланди.

Бундан ташқари, 1213-моддаси билан суд кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш тўғрисидаги илтимосномани материаллар келиб тушган пайтдан эътиборан йигирма тўрт соатдан кечиктирмай кўриб чиқади ва илтимосномани қаноатлантириш ҳамда суд мажлисини тайинлаш ёки илтимосномани қаноатлантиришни рад қилиш тўғрисида ажрим чиқаради ва бу ҳақда тарафларга хабар бериши, иккинчи қисмида илтимоснома қаноатлантирилган тақдирда, судья кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаш бўйича суд мажлисини уч суткадан кечиктирмай ўтказилиши, учинчи қисмида агар судья кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлашни илтимосномани ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиш натижасида асоссиз деб топса, илтимосномани қаноатлантиришни рад этиши, тўртинчи қисмида суднинг кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш тўғрисидаги илтимосномани қаноатлантиришни рад этиш ҳақидаги ажрими устидан ушбу ажрим чиқарилган кундан эътиборан етмиш икки соат ичида апелляция тартибида хусусий шикоят ёки хусусий протест берилиши мумкин. Апелляция шикояти, протести ажримни чиқарган суд орқали берилади, мазкур суд йигирма тўрт соат ичида уларни материаллар билан бирга апелляция инстанцияси судига юбориши шарт. Апелляция инстанцияси суди ушбу материалларни шикоят ёки протест билан бирга келиб тушган пайтдан эътиборан қирқ саккиз соатдан кечиктирмай кўриб чиқиши кераклиги, бешинчи қисмида апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини, протестини кўриб чиқиб, ўз ажрими билан:

судьянинг ажримини ўзгаришсиз, шикоятни ёки протестни эса қаноатлантирмасдан қолдиришга;

судьянинг ажримини бекор қилишга ва кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйишга ҳақли.

Апелляция инстанцияси судининг ажрими устидан шикоят, протест берилиши мумкин эмас.

Илтимосномани қаноатлантириш рад этилганидан кейин судга такроран мурожаат қилишга фақат кўрсатувларни мустаҳкамлаш тўғрисида илтимоснома бериш учун янги асослар мавжуд бўлган тақдирдагина йўл қўйилиши белгиланди.

Шунингдек, кодекснинг 1214-моддаси билан гувоҳнинг, жабрланувчининг (фуқаровий даъвогарнинг) кўрсатувларини олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш судда сўроқ қилиш тартибига риоя этилган ҳолда, суриштирувчи, терговчи, прокурор, гумон қилинувчи, айбланувчи, унинг ҳимоячиси ва зарурат бўлганда процесснинг бошқа иштирокчилари иштирокида суд мажлисида ушбу Кодекснинг 442-моддасига мувофиқ амалга оширилади, кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш прокурорнинг маърузаси билан бошланади, у кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш зарурлигини асослаши, суд мажлиси аудио- ва видеоёзувдан фойдаланган ҳолда, шунингдек видеоконференцалоқа режимида ўтказилиши мумкинлиги, кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаш жараёнида гумон қилинувчи, айбланувчининг иштироки гувоҳ ёки жабрланувчи (фуқаровий даъвогар)нинг хавфсизлигига таҳдид соладиган ёки руҳий ҳолатига таъсир қиладиган бўлса, гумон қилинувчи, айбланувчи суд мажлисига чақирилмаслиги, суд мажлисининг жойи, санаси ва вақти ҳақида лозим даражада хабардор қилинган шахсларнинг келмаганлиги кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш учун монелик қилмаслиги, агар суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки ҳимоячи узрли сабабларга кўра келмаган ва бу ҳақда судга олдиндан хабар берган бўлса, кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйишга доир ҳаракатларнинг амалга оширилиши кейинга қолдирилиши мумкинлиги, гувоҳнинг ёки жабрланувчининг (фуқаровий даъвогарнинг) кўрсатувларини олдиндан мустаҳкамлаб қўйишга доир ҳаракатлар амалга оширилганлиги ҳақида ушбу Кодекснинг 426, 427-моддалари талабларига мувофиқ суд мажлисининг баённомаси тузилиши, тарафлар суд мажлиси баённомасининг кўчирма нусхасини, шунингдек ўз ҳисобидан аудио- ва видеоёзувларни олишга ҳамда суд мажлисининг баённомаси юзасидан ўз мулоҳазаларини беришга ҳақли эканлиги, судья суд мажлисининг баённомаси юзасидан берилган мулоҳазаларни дарҳол кўриб чиқади ва уларни қабул қилиш ёки рад этиш тўғрисида қарор чиқариши, суд мажлисининг баённомаси, аудио- ва видеоёзувлар, баённома юзасидан берилган мулоҳазалар ва уларни кўриб чиқиш натижаси бўйича қабул қилинган қарор жиноят иши материалларига қўшиш учун прокурорга юборилиши, баённоманинг ва унга илова қилинган материалларнинг кўчирма нусхалари судда сақланиши белгиланди.

Кодекснинг 1215-моддаси билан кўрсатувлари олдиндан мустаҳкамлаб қўйилган гувоҳларни, жабрланувчиларни (фуқаровий даъвогарларни) қайта сўроқ қилишга кейинчалик судга қадар иш юритиш босқичида ёки суд муҳокамаси давомида кўрсатувлари олдиндан мустаҳкамлаб қўйилган шахсга берилиши керак бўлган иш учун муҳим аҳамиятга молик янги саволлар туғилганда йўл қўйилиши белгилаб қўйилган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодекснинг 29-модданинг биринчи қисмига, 392-модда олтинчи қисм билан тўлдирилди, 46-модданинг биринчи қисмига, 48-модданинг биринчи қисмига, 51-модданинг биринчи қисмига  81 — 84-бандлар билан тўлдирилди, 52-модданинг иккинчи қисмига, 53-модданинг биринчи қисмига, 55-модданинг биринчи қисмига, 57-модданинг биринчи қисмига 59-модданинг биринчи қисмига, 81-модданинг учинчи қисми янги таҳрирда баён этилди, 88-модданинг иккинчи қисми  4 — 8-бандлар билан тўлдирилди, 225-модда бешинчи қисм билан тўлдирилди, 226-модда биринчи қисмига,  243-модданинг еттинчи қисмига, ушбу модданинг саккизинчи қисмининг биринчи жумласи янги таҳрирда баён этилди, 247-модданинг бешинчи қисмига, 345-модданинг иккинчи, бешинчи ва олтинчи қисмлари янги таҳрирда баён этилди, ўн биринчи қисмига, 3812-модда биринчи қисми 1 ва 3-бандларига,  382-модданинг учинчи қисмига, 49-бобнинг номидаги сўзларига, 395 ва 396-моддалар янги таҳрирда баён этилди, 397-модда номидаги, биринчи хатбошисидаги ҳамда 6 ва 7-бандларига, 398-модданинг матни янги таҳрирда баён этилди, 399, 400 ва 401-моддалар чиқариб ташланди, 403-модданинг матни янги таҳрирда баён этилди, 404-модда чиқариб ташланган, 405-модданинг биринчи қисмига, 491-боб ва 4052-моддасига, 4053-моддасига,  4054-моддаси, 4055-моддасига, 4056-моддасига, 4057-моддасига, 4058-моддасига, 4059-моддасига, 40510-моддасига, 40511-моддасига, 40512-моддасига, 40513-моддасига, 40514-моддасига, 40515-моддасига, шунингдек 621-боб ҳамда 5861-моддасига, 5862-моддасига, 5863-моддасига, 5864-моддасига, 5865-моддасига, 5866-моддасига, 5867-моддасига, 5868-моддасига, 5869-моддасига, 58610-моддаларига ўзгартириш киритилган.

Термиз туманлараро маъмурий судининг судьяси                                 Қ.Х.Туранов

Related Articles

Back to top button