Касбим-фахрим

ИИВ ишчи гуруҳи Сурхондарё вилоятида ўз ўрганишларини якунлади

Жорий йилнинг 17-22 апрель кунлари Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Сурхондарё вилоятида криминоген вазиятдан келиб чиқиб, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни барвақт олдини олиш бўйича бажарилаётган ишлар аҳволи юзасидан ўз ўрганишларини олиб борди. Ўрганишлар якуни бўйича Сурхондарё вилояти ҳокимлиги биносида йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов бошчилигидаги ишчи гуруҳ, вилоят ҳокими Тўра Боболов, вилоят, шаҳар ва туманлар секторлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳамда алоқадор ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.

Йиғилишда сектор раҳбарлари томонидан вилоятдаги криминоген вазияти оғир ҳудудларда ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш борасида йўл қўйилган камчиликлар, содир этилиши мумкин бўлган жиноятларнинг олдини олишда мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликнинг яхши йўлга қўйилмагани танқидий таҳлил қилинди.

Ўрганишлар натижасида туман ИИБларда фаолият юритиб келган масъул ходимларнинг айримларига сусткашликка йўл қўйгани учун тегишли чоралар кўрилгани вазир томонидан алоҳида санаб ўтилди. Шунингдек, аҳоли тинчлиги ва жамоат хавфсизлигини таъминлашда ўз хизмат вазифасига ҳалол ёндашиб, фаолияти давомида юқори натижаларга эришган бир гуруҳ ходимларга Ички ишлар вазири буйруғи асосида муддатидан олдин махсус унвонлар берилди, турли даражадаги рағбатлантиришлар билан мукофотланди.

Related Articles

Back to top button