Касбим-фахрим

ДЕНОВДАГИ ГАЗ ТЎЛДИРИШ СТАНЦИЯСИГА ПРЕСС-ТУР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

“Hududgaz Surxondaryo” газ таъминоти филиалига қарашли “Денов-Ҳайрабод” газ тўлдириш станциясида амалга оширилаётган ишлар ҳамда ходимларга яратилган шарт-шароитлар ва фавқулодда вазиятлар содир бўлган ҳудудда одамларни қутқариш, моддий бойликларни асраш бўйича объект раҳбарияти, ишчи ходимларнинг амалий кўникмаларини оширишга бағишланган ўқув машғулоти журналист ҳамда блогерлар иштирокида ўтказилди.

“Денов Ҳайрабод” газ тўлдириш иншооти Олтинсой, Шўрчи, Денов туманлари ва Денов шаҳар истеъмолчиларига хизмат кўрсатади. Ўтган 2021 йил январь-март ойларида, 16 нафар мутахассис томонидан истеъмолчиларнинг маиший газ баллонларига 4224,1 тонна суюлтирилган газ тўлдириб берилган. Бу баллон ҳисобида 211205 дона маиший газ баллонни ташкил этади. Бундан ташқари 290,780 тонна суюлтирилган газ шохобчаларга транзит қилиш орқали тарқатилган.

“Денов Ҳайрабод” газ тўлдириш станциясига 155 та вагон-цистерна орқали 4686,940 тонна суюлтирилган газ ташиб келтирилган. Шунингдек, бу ерда маиший газ баллонларни синовдан ўтказиш цехи қуриш режалаштирилмоқда.

“Hududgaz Surxondaryo” газ таъминоти филиалига қарашли “Денов Ҳайрабод” газ тўлдириш станциясида раҳбарлар таркиби ва ишчи ходимлари шахсий таркиби ҳаракатларини тўғри ташкил этиш бўйича билимларини ошириш ва уларда амалий кўникмалар ҳосил қилиш, уларнинг ҳаракатларини мувофиқлаштириш, объектда ёнғин, портлашларни олдини олиш ва улар содир бўлганда авария — қутқарув ишларини амалга ошириш бўйича тузилган тадбирларнинг самарадорлигини текшириш тадбири бўлиб ўтди.

“Hududgaz Surxondaryo” газ таъминоти филиали матбуот хизмати

Related Articles

Back to top button