Касбим-фахрим

2021 ЙИЛНИНГ 01 ИЮНГАЧА ДЕНОВ ШАҲРИДАГИ БАРЧА ХОНАДОНЛАРГА ГАЗ ҲИСОБЛАГИЧЛАР ЎРНАТИЛИШИ РЕЖАЛАШТИРИЛГАН

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 ноябрдаги “Электр энергияси ва табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жадал жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2020 йил 24 сентябрдаги “Табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш” инвестиция лойихасини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4840-сонли қарори ҳамда 2019 йил 9 июлда қабул қилинган “Иқтисодиёт ва аҳолини энергия манбалари билан барқарор таъминлаш, нефть ва газ саноатини бошқариш тизимини молиявий соғломлаштириш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорларида аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларига табиий газ етказиб бериш барқарорлигини таъминлаш ва ўзаро тўловларни тартибга солиш устувор этиб белгиланиб, унга илғор инновацион технологияларни жорий этиш вазифалари белгиланган.

Мазкур меъёрий ҳужжатларнинг ижросини таъминлаш юзасидан Сурхондарё вилоятида жорий йилнинг 2- чорагидан бошлаб “АҚЛЛИ” электрон газ ҳисоблагичлар ўрнатиш ишлари бошланди. Пандемия туфайли карантин эълон қилинган бўлишига қарамасдан вилоят миқёсида 27 760 дан ортиқ табиий газ истеъмолчилари хонадонларига электрон газ ҳисоблагичлар ўрнатилди.

Айни кунларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 сентябрдаги “Табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш” лойиҳасини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарорига асосан мазкур ишлар вилоятда жадаллаштирилди. Ҳисоблагичларни тез ва сифатли ўрнатиш учун жараёнларга бугунги кунда махсус қурилиш-монтаж фирмаларини ҳам жалб қилиш кузда тутилмоқда. 2021 йилнинг 1 майгача Термиз шаҳри, 2021 йилнинг 1 сентябргача Сурхондарё вилоятидаги барча газ исътемолчиларнинг хонадонларига электрон газ ҳисоблагичлар ўрнатилиши белгиланган.

“Hududgaz Surxondaryo” газ таъминоти филиали матбуот хизмати

Related Articles

Back to top button