Мажбурий ижро бюроси қарздорлик бўйича ахборотни текшириш мумкин бўлган иловани тақдим этди
Фуқароларимизда юзага келаётган қарздорликлар ҳақида маълумотларни олиш ва хорижга чиқиш олдидан тақиқ бор ёки йўқлигини билиб, уни бартараф этиш имкониятини энди мобил телефон орқали ҳам билиб бориш мумкин.
Мажбурий ижро бюроси MIB.UZ иловасини ишгатуширди, унда фуқаролар қарздорлик ҳақида ёки хорижга чиқишга тақиқ бор-йўқлиги ҳақидаги ахборотни олиши ҳамда улар бўйича тўловни амалга ошириши мумкин. Иловани Play Market’дан юклаб олиш мумкин.
Илова ишлаши учун телефон рақамингизни киритишингиз, кейин СМС-хабар шаклида келган тасдиқ кодини киритишингиз лозим. Шундан сўнг паспорт серияси ва рақами киритилади.
Бу жараён – Сизнинг ўз вақтида тақиқларни билиш ва уни бартараф этиш ҳамда ортиқча ноқулайликлардан халос этиб боради.
Иловада “Қарздорликни текшириш”, “Чиқишга чеклов” бўлимлари мавжуд. Охирги бўлимда қарздорлик сабабли хорижга чиқишга қўйилган тақиқ ҳақидаги маълумот чиқарилади. Шунингдек, “Алиментлар калькулятори” ҳам бор бўлиб, унинг ёрдамида алиментлар миқдори ҳақидаги ахборотни олиш мумкин.