Касбим-фахрим

Сайёр қабулда оилалар яраштирилди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси томонидан аҳоли билан тўғридан – тўғри мулоқот қилиш, уларнинг муаммоларини бевосита жойида аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида жорий йилнинг 22 январь куни Бюронинг вилоят бошқармаси бошлиғи иштирокида вилоятнинг Сариосиё ва Узун туманларида сайёр қабуллар ташкил этилди.

Мазкур сайёр қабуллар давомида жами 20 дан ортиқ Жисмоний ва юридик шахсларнинг  мурожаатлари тингланиб,  шундан мурожаатларнинг 8 таси жойида хал этилган бўлса қолган мурожаатлар назоратга олиниб масъулларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Айтиш ўринлики, мазкур сайёр қабул давомида кўриб чиқилган аҳоли  мурожаатларининг асосий қисмини алимент қарздорлигини ундириш бўйича қилинган мурожаатлар ташкил этди.

Шунингдек, айрим мурожаатларни ўз вақтида ўрганиб чиқиш бўйича масъулларга зарурий топшириқлар берилди. Сайёр қабулда мурожаат қилган Сариосиё ва Узун туманларида 4 та оиланинг муросага келиб яраштириб қўйилишига эришилди.

Бундан ташқари, Хикматова Зилоланинг бир нафар фарзанди учун алимент пулларини ололмаётганлиги юзасидан қилган мурожаати жиноят ишлари бўйича Сариосиё туман судида кўриб чиқилиб, алимент пулларини тўламаслигини айтган отага нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилди.

Албатта, бу каби сайёр қабуллар фуқароларни қийнаб келаётган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш имконини бераётганлиги билан янада аҳамиятли бўлмоқда.

Комил Хўджанапасов, Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси катта инспектори

Related Articles

Back to top button