Касбим-фахрим

Олимлар қайси қон гуруҳи эгалари энг кучли иммунитетга эга эканликларини аниқлашди

Олимлар қайси қон гуруҳи эгалари энг кучли иммунитетга эга эканликларини аниқлашди. Улар олиб борган тадқиқотга кўра, IV қон гуруҳи эгалари энг кучли иммунитетга эга бўладилар.

Мутахассислар келган хулосага кўра, қон гуруҳи инсон организмининг вирусли инфекция вақтида интерферон ишлаб чиқара олишига таъсир қилади. Бу эса иммун тизими билан бевосита боғлиқ ҳисобланади. Интерферонлар вирус, бактериал моддалар ва паст молекуляр кимёвий бирикмаларнинг организмга киришига жавобан ишлаб чиқариладиган оқсиллар ҳисобланади.

Олимлар IV қон гуруҳига эга одамлар интерферон ишлаб чиқариш борасида энг кучли эканликларини аниқлашган. Бундай қон гуруҳига эга синалувчиларнинг 92 фоизи организмида ушбу оқсил кўп миқдорда ишлаб чиқарилган.

I ва III қон гуруҳига эга синалувчиларнинг, мос равишда, 80 ва 91 фоизида юқори кўрсаткичлар қайд қилинган.

II қон гуруҳи ташувчиларининг 40 фоизида интерферон ишлаб чиқариш даражаси паст бўлган ва улар касалликларга учрашга қолганлардан кўра кўпроқ мойил ҳисобланадилар.

Аввалроқ хитойлик олимлар коронавирусни бошдан ўтказганларнинг аксарияти иммунитет тикланиши муаммоларига дуч келишлари мумкинлиги ҳақидаги хулосага келишганди. Бундай одамларнинг бир қисмида қонда лимфоцитлар камайиши кузатилган

Related Articles

Back to top button