Касбим-фахрим

Деҳқон хўжалигини юритиш учун 0.06 гектардан 1 гектаргача бўлган ўлчамда ер участкалари берилади

Бу ҳақидаги Қонун лойиҳаси бугун депутатлар томонидан иккинчи ўқишда кўриб чиқилиб, қабул қилинди.

Шунингдек, қонун лойиҳасида фермер хўжаликлари ёки бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан деҳқон хўжалигини юритиш учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг асосий экиндан бўшаган қисми оралиқ қишлоқ хўжалиги экинлари экиш учун 0.06 гектардан 10 гектаргача бўлган ўлчамда бир мавсумга иккиламчи ижарага берилиши мумкинлиги акс эттирилган.

Маълумот учун: амалдаги «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги қонунда фуқароларга деҳқон хўжалиги юритиш учун 0.06 гектар доирасида ер участкалари берилиши мумкин эди.

Худудларда кластерлар фаолиятининг кўпайиб, қишлоқ хўжалигида ҳудуд монополистига айланиб бораётган бир вақтда бу ўзгаришлар еридан ажралаётган собиқ фермерларнинг кичик бўлса ҳам деҳқон ҳўжалиги ташкил этиб ишлаш имкониятини беради. Янги қонун деҳқон хўжаликлари активларини оширишга ҳам ёрдам беради.

Related Articles

Back to top button