Касбим-фахрим

РАСМИЙ МУНОСАБАТ!

Жорий йилнинг 15 декабрь куни “diyor24.uz”интернет сайтидажойлаштирилган«Сурхондарёлик тадбиркорлар дарди: “Чоҳ”га тушиб кетмайлик…!»сарлавхали хабар юзасидан.

Мажбурий ижро бюроси Музработ тумани бўлими иш юритувида қарздор “Музработ пахта тозалаш” АЖдан юридик шахслар ва давлат фойдасига жами 38 та 2 миллиард 402 миллион 749 минг 671 сўмлик ижро ҳужжатлари мавжуд.

Ҳусусан, Шеробод туманлараро иқтисодий судининг 04.11.2019 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор “Музработ пахта тозалаш” АЖданундирувчи “Музработ Автомобилларда юк ва йўловчи ташиш” МЧЖ фойдасига 260 миллион 790 минг 690 сўм ва шу суднинг 13.03.2020 йилдаги ижро варақасига асосан 280 миллион 914 минг 81 сўм қарз ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари бўлим иш юритувига келиб тушган ва ижро ҳаракатларига киришилган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздор “Музработ пахта тозалаш” АЖга тегишли бўлган жами 4 турдаги жами 127 млн сўмлик қишлоқ хўжалик техникалари хатланиб, тегишли тартибда сотиш учун электрон савдога чиқарилган бўлиб, сотувдан тушган пул маблағлари Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуни 78, 80-моддалари талабига асосан тақсимланиб, тўлаб берилади.

Бундан ташқари, жорий йилинг 1 декабрь куни қарздор “Музработ пахта тозалаш” АЖга тегишли бўлган Музработ тумани “Янги диёр” МФЙ ҳудудида жойлашган “Маъмурий бино ва иншоотлари”, Алпомиш МФЙ ҳудудида жойлашгган “Қўнғирот” пахта қабул қилиш маскани ва “Наврўз” МФЙ ҳудудида жойлашган кўчмас мулклари далолатнома асосида хатлаб олинган бўлиб, ҳозирда баҳолаш ва аукцион орқали сотиш чоралари кўрилмоқда.

Шунингдек, қарздор “Музработ пахта тозалаш” АЖнинг Қумқўрғон туманидаги “TERMIZ JAYXUN CLUSTER” МЧЖ ҳисобидан
01.12.2020 йилдаги таққослаш далолатномасига асосан жами 569 миллион 821 минг сўмлик дебитор қарздорликлари борлиги аниқланган ва дебиторлик қарздорлигини ундириш бўйича Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуни 46-моддаси 5-қисмига асосан Қумқўрғон туманидаги “TERMIZ JAYXUN CLUSTER” МЧЖ ҳисоб рақамига инкассо талабномаси қўйилиши ҳақида хабарнома юборилган.

Бундан ташқари, қарздор “Музработ пахта тозалаш” АЖнинг Музработ туманидаги “INDENIM KLASTER” МЧЖ ҳисобидан 01.12.2020 йилдаги таққослаш далолатномасига асосан жами 47 миллион 821 минг 270 сўмлик дебитор қарздорликлари борлиги аниқланган ва дебиторлик қарздорлигини ундириш бўйича “INDENIM KLASTER” МЧЖ ҳисоб рақамига инкассо талабномаси қўйилиши ҳақида хабарнома юборилган бўлиб, дебитор қарздорликларидан тушган пул маблағлари Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуни 78, 80-моддалари талабига асосан ундирувчиларга тақсимланиб, тўлаб берилади.

Ҳозирда мазкур ижро ҳужжатининг ижроси алоҳида назоратга олиниб, ижро ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси

 

Related Articles

Back to top button