Касбим-фахрим

Сурхондарё вилояти марказидан қариб 230 км узоқликда жойлашган олис тоғли ҳудудларга ўз вақтида суюлтирилган газ баллонлари етказилмоқда

Бугунга келиб, вилоятнинг олис тоғолди ҳудудларида жойлашган аҳоли пунктларидаги истеъмолчиларга ўз вақтида суюлтирилган газ баллонлари етказиб берилмоқда. Аҳолини суюлтирилган газ билан таъминлашда етарлича қийинчиликлар бор. Масалан, тоғ олди маҳаллаларга фақатгина махсус йўл танламас “Камаз” автотранспорти билан олиб борилмоқда.

Хусусан, “Boysuntumangaz” бўлими хизмат қиладиган ҳудудда 19745 та суюлтирилган газ истеъмолчилари мавжуд бўлиб, шундан тоғ олди маҳаллаларда 1104 та хонадон истиқомат қилади. Аҳоли хонадонларига бир ойда 12635 кг суюлтирилган газ фонди ажратилган бўлиб, мунтазам 40-45 кунда етказиб бериш ишлари амалга оширилмоқда.

Аҳоли томонидан юзага келган нотўғри фикрнинг асосий сабабларидан бири чекка ҳудудларга газ етиб бормаслигида эди. Бугунги кунда мазкур муаммо бартараф этилган ва чекка ҳудудларга ўз вақтида суюлтирилган газ баллонлари етказиб берилмоқда. Соҳа ходимларига катта раҳмат.

— “Аввал аҳолидан маиший газ баллонлари йиғиб олиниб, бир-икки кун ичида тўлдириб олиб келиб берилар эди,” — дейди Бойсун туманда истиқомат қилувчи фуқаро Холмат Нематуллаев. — “Эндиликда газ идорасининг захира газ баллонлари тўлдирилган ҳолда олиб келиниб, аҳолининг тугаган газ баллонлари пешма-пеш алмаштириб берилмоқда. Бу билан аҳолига катта қулайлик яратилди, энди бир-икки кун газсиз ўтирмаймиз.

Related Articles

Back to top button