МаданиятЎзбекистон

Дарахт баргларининг зарарли ва фойдали томонлари

Ассалому-алайкум,  Ҳурматли Ватандошлар!

Сизнинг ва барча фуқораларнинг хизматингизда бўлган барча турдаги авто транспортлар томонидан чиқарилган ҳар хил заҳарли моддаларни аҳоли  томонидан ўтқазилган кўчат ва   дарахтлар барги Сиз азиз фуқораларнинг соғлиги учун дарахтлар куртак очганидан  токи дарахт барглари ҳазонрезгилик давригача хизмат қилади.

Авто транспорт воситалардан чиқаётган тутун ва заҳарли моддаларни яшил ўсимликлар  барглари ўзига ютиб, филтрлаб заҳарли моддаларни ўзида сақлаб қолади. Барг-ҳазонларини тўкилиш даврида йиғиштириб олиб ёқсангиз, барг хазонида сақланиб қолган ҳар хил заҳарли моддалар атмосферага кўтарилиб Сиз азиз фуқораларнинг нафас олиш йўли билан сизнинг соғлигингизга жиддий зарар етказади.

Агарда баргларнинг тўкилиши даврида баргларни йиғиштириб олиб,  белгиланган чиқиндилар тўплаш жойига тўплаб қўйсангиз, «Тоза ҳудуд» ташкилоти махсус техникалари томонидан вақтинча тўплаш жойларидаги барча турдаги чиқиндилар белгиланган асосда тумандаги чиқинди полигонига олиб чиқиб зарарсизлантирилади.

Агарда ушбу ҳолатларга амал қилсангиз, транспорт воситаларидан чиқарилган ҳар хил заҳарли моддаларнинг ҳавога кўтарилишининг олди олган бўласиз.

Ўзбекистони Экологик партияси Шўрчи туман Кенгаши раиси

С. Муроталиев

Related Articles

Back to top button