Касбим-фахрим

Расмий баёнот

Жорий йилнинг 26 октябрь куни Интернет ижтимоий тармоқлари орқали фуқаро Н.Мирзаев томонидан “МИБ ходимлари мажбурий тартибда солиқ қарздорлигини ундирмоқчи, бу солиқ қарздорлиги асоссиз” эканлигини таъкидлаб, йўллаган видео-мурожаат ўрганиб чиқилди.

Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туманлараро судининг 24.09.2020 йилдаги суд буйруғига асосан Мирзаева Нодира Алламуратовнадан ундирувчи Қизириқ туман давлат солиқ инспекцияси фойдасига солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарзларини ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати Бюронинг Қизириқ туман бўлими иш юритувига 12.10.2020 йилда келиб тушган ва ижро харакатларига киришилган.

Мазкур суд буйруғига асосан, қарздор Н.Мирзаевадан ер, мол-мулк солиғидан жами 11 млн. 910 минг сўм қарздорлик ва 416 минг 633 сўм давлат божи ҳамда туман ДСИ фойдасига 11 минг 150 сўм почта харажатларини ундириш белгиланган.

Бюронинг Қизириқ туман бўлими томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилиб, ижро ҳужжати бўйича қарздор фуқаро Н.Мирзаева тегишли тартибда огоҳлантирилган ва қарор нусҳаси қарздорга топширилган.

Шунингдек, “MIB Portal” дастури орқали ижро иши мавжудлиги ва мазкур ижро иши юзасидан қарздорликларни тўлаб баратараф этиш юзасидан фуқаро Н.Мирзаеванинг мобил телефон рақамига SMS хабарнома юборилган.

Мазкур масала юзасидан фуқаро Н.Мирзаева томонидан суд ҳужжати юзасидан тегишли тартибда шикоят қилиши лозимлигини ҳақида тушунтири ш берилган.

Сабaб, Бюро органларида суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг ижроси мухокама қилинмайди балки ижроси этилади.

Related Articles

Back to top button