Касбим-фахрим

Кредит мажбурий тартибда ундирилди

Термиз туманлараро иқтисодий судининг ижро варақасига асосан Термиз шаҳрида фаолият юритиб келаётган “Хўжа-М” ҳусусий фирмаси ҳисобидан жами 195 миллион 300 минг сўм кредит қарзини “ТИФ Миллийбанк” фойдасига ундириш белгиланган эди.

Мазкур ижро ҳужжати юзасидан Мажбурий ижро бюросининг Термиз шаҳар бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида» ги Қонуннинг тегишли моддаларига асосан қарор қабул қилиниб, қарздор тараф огоҳлантирилди.

Бироқ, хусусий фирма рахбари ижро ҳужжати талабини бажармай келди.

Шундан сўнг, мажбурий ижро ҳаракатларига киришилиб ҳусусий фирмага тегишли бўлган “САМАСОВАЛ” юк машинаси хатловга олиниб, бошланҳич нархи 207 миллион сўм билан онлайн аукцион савдоларига чиқарилди.

Натижада, мазкур юк автомашинаси 376 миллион 740 минг сўмга сотилди ва ижро ҳужжати бўйича қарздорлик тўлиқ қопланиб, ортиқча пул маблағлари “Хўжа-М” хусусий фирма ҳисоб рақамига ўтказиб берилиши таъминланди.

Бюронинг Термиз шаҳар бўлими томонидан қарздорга нисбатан қўлланилган барча чеклов чоралари бекор қилиниб, ижро ҳужжати белгиланган тартибда тугатилди.

Акмал Хурсанов,

Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси инспектори

 

Related Articles

Back to top button