Касбим-фахрим

“Ойинлида” олтинчи филиал

Беш ярим минг нафардан ортиқ аҳоли истиқомат қиладиган Шеробод тумани “Ойинли” маҳалласида Давлат хизматлари марказининг филиали ташкил этилди. Шу кунгача одамлар у ёки бу маълуотнома олиш ёки тадбиркорлик фаолиятини давлат рўйхатидан ўтказиш учун вақт ва масофа йўқотиб туман марказига боришлари керак эди. Ушбу филиал зарурий мебель, замонавий техника ва жихозлар билан таъминланди. Одамларни рози қилиш, уларнинг юмушини енгиллатишда бу каби филиалларнинг хизмати катта. Шу куни 8 нафарга яқин фуқарога давлат хизматлари кўрсатилди.

— Филиалда ташриф буюрувчилар учун яратилган имкониятлар айниқса, ходимларнинг самимийлиги ва ширин сўзлиги кўнглимизни тоғдек кўтарди. Авваллари бир варақ қоғозн олиш учун, олис йўл босиб, туман марказига боришимизга тўғри келарди. Муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан давлат хизматлари марказлари ва унинг филиаллари ташкил этилганлиги биз фуқаролар манфаати йўлида амалга оширилган энг муҳим қарор бўлганлигига шубҳам қолмади, — дейди филиалга ташриф буюрган Улжамол Раҳмонова.

Туман марказидан 20 чақирим олисда бўлган “Ойинли” маҳалласида ташкил этилган туман Давлат хизматлари маркази филиали яқин атрофдаги “Хўжақия-2”, “Бойқишлоқ”, “Боғиобод” каби 4 та маҳаллада истиқомат қилувчи 30 мингдан ортиқ аҳолига хизмат кўрсатади.

ДХА Сурхондарё вилоят бошқармаси

Related Articles

Back to top button