Ўзбекистон
Сурхондарё вилоятида ҳам бир марталик ёрдам пуллари тарқатилмоқда
https://t.me/joinchat/AAAAAFJgzUiE44fOQAxsEw“Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарорига асосан, Сурхондарё вилоятида ҳам “Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган болаларига 500 минг сўмдан бир марталик моддий ёрдам пуллари тарқатилмоқда.
Моддий ёрдам пуллари тумандаги барча ҳудудларда сектор раҳбарлари бошчилигида, уларга ҳамроҳлик қилаётган туман кенгаши депутатлари, тумандаги халқ қабулхонаси, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими вакиллари иштирокида топширилмоқда.