Касбим-фахрим

Хизмат кўрсатувчи корхонанинг қарздорликлари ундириб берилди

«Ангор»тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси(ТЙФУК) хўжалик юритувчи субъектлар билан шартнома асосида хизматларидан фойдаланиб, кўрсатилган хизматлар учун шартномадаги пул маблағларини ўз вақтида тўлаб бермаган.

Хизмат кўрсатувчи корхоналар Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилгандан сўнгқарздорликни ундириш белгиланди.

Мазкур суднинг қарорига асосан қарздор «Ангор»ТЙФУКдан ундирувчи «Трансйўлқурилиш» ДУКфойдасига жами 267.1 миллион, «Техно стандарт Тест» МЧЖфойдасига 7,9 миллион сўм қарз ҳамда давлат фойдасига 628 минг 455сўм давлат божи ундириш тўрисидаги ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Ангор туман бўлими зиммасига юклатилди.

Бюрониг туман бўлими томонидан «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунинингтегишли моддаларига асосан йиғма ижро иши юритувига бирлаштирилиб ижро ҳаракатлари олиб борилди.

Ижро харакатлари давомида, қарздорнинг банкдаги хисоб рақамлари хатланиб, инкассо топшириқномалари қўйилиши натижасида,  қарздордан хўжалик юритувчи субъектлар ҳамда давлат  фойдасига жами 275.650.000 сўм қарздорлик тўлиқ ундирилиши таъминланди.

Мажбурий ижро бюроси туман бўлими томонидан қарздор ташкилотга нисбатан қўлланилган барча чекловлар бекор қилиниб, ижро ҳужжати тамомланди.

Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси

 

Related Articles

Back to top button