Hodisalar

Сурхондарёда юз берган мудҳиш ЙТҲда олти киши, жумладан икки ойлик чақалоқ ва беш ёшли бола ҳалок бўлган

Мухбиримиз маълум қилишича, Сурхондарёда юз берган мудҳиш ЙТҲда олти киши, жумладан икки ойлик чақалоқ ва беш ёшли бола ҳалок бўлган.

«17-август куни соат 16:00да Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани ҳудудидан ўтувчи М-41″ Термиз-Жарқўрғон йўлининг 1591-километрида “Кобальт» русумли автомашина ҳайдовчиси (1990 йилда туғилган) қувиб ўтиш қоидасини бузган ва бошқарувни йўқотган. Натижада у йўлнинг қарама-қарши томонида ҳаракатланган «Спарк» русумли автомашинаси билан тўқнашган», — дея хабар бермоқда ИИББ.

Воқеа жойида тўрт киши — 27 ёшли «Спарк» ҳайдовчиси С.Н. ва унинг 30 ёшли йўловчиси М.Т., шунингдек, “Кобальт” автомашинаси йўловчилари — 31 ёшли С.Ш. ва 2 ойлик гўдак М.А. воқеа жойида вафот этишган.

Бундан ташқари, яна икки киши – “Спарк” автомашинасининг йўловчиси, 26 ёшли Г.Х. ва «Кобалт» русумли автомашинанинг 5 ёшли йўловчиси М.А. оғир жароҳатлар туфайли касалхонада ҳаётдан кўз юмишган.

Яна олти киши касалхонага ётқизилган. Булар: «Спарк» автомашинаси йўловчилари — 30 ёшли Н.Х. ва 23 ёшли А.Е., «Кобальт» ҳайдовчиси 30 ёшли У.А. ва унинг йўловчилари — бир яшар А.У. ва 23 ёшли М.Р., шунингдек Р.И. исмли фуқаро.

Ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (эҳтиётсизлик туфайли одамларнинг ўлимига сабаб бўлган йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузиш ёки автотранспорт воситаларидан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Related Articles

Back to top button