Hodisalar

«Тошкент-Термиз» ва «Термиз-Тошкент» ҳамда «Сариосиё-Тошкент» йўналишида поездлар қатнови вақтинча тўхтатилди

«Тошкент-Термиз» ва «Термиз-Тошкент» ҳамда «Сариосиё-Тошкент» йўналишида 24-26 ноябр кунлари поездлар қатнови вақтинча тўхтатилди

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ хабарига кўра, темир йўл изларини таъмирлаш ва модернизация қилиш режаси асосида «Алатун — Негуз» темир йўл бекатлари оралиғидаги кўприкда модернизация ишлари олиб борилиши сабаб бир қатор йўловчи поездлар ҳаракати бекор қилинади ва ҳаракат жадвалига ўзгартиришлар киритилади.

24-25 ноябрь куни 80-сонли «Тошкент — Термиз» поезди Тошкент бекатидан икки рейсга, 25-26 ноябрь куни 79-сонли «Термиз — Тошкент» поезди Термиз бекатидан икки рейсга қатнови бекор бўлганлиги сабабли 681-сонли «Сариосиё-Тошкент» поездида ҳам 25-26 ноябрь кунлари иккита рейс амалга оширилмайди.

Ушбу йўналишлар учун расмийлаштирилган чипталар пули тўлиқ қийматда қайтарилади.

Related Articles

Back to top button