Касбим-фахрим

Қиш мавсумига пухта ҳозирлик бугунги куннинг долзарб вазифаларидан биридир

Шу кунларда мамлакатимизнинг барча ҳудудида иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа ва ишлаб чиқариш инфратузилма объектларини кузги-қишки мавсумга тайёрлаш ишлари қизғин давом этмоқда.

Мазкур жараёнда газ-транспорт ва энергия таъминоти иншоотларининг барқарор ишлаши ҳамда табиий газ, кўмир ва электр энергияси узлуксиз етказиб берилишини таъминлаш жиддий назоратга олинган бўлса, тураржойлар ҳамда бошқа иншоотлар мавсумга шай ҳолатга келтирилиб, иситиш тармоқлари созланмоқда.

“Термиз шаҳар газ” бўлими томонидан ҳозирда 2020-2021 йиллар куз-қиш  мавсумига барқарор ишлаш, Табиий газ етказиб бериш газ тармоқлари ва  иншоотларига хизмат курсатишни техник жихатдан тартибга солиш соҳасидаги  норматив ҳужжатларга мувофиқлигини таъминлаш максадида, газ таксимлаш   пунктлари (ГТП) газ тармоқлари ва ер ости газ қувурларини ҳам да электр-  кимёвий химоялаш (ЭКХ,) шахобчаларига хизмат курсатиш кунлик, ойлик ва  йиллик режа-жадваллари ишлаб чикилиб шаҳар худудидаги ер ости ўрта бос и мл и  газ қувурлари прибор усулида режага асосан текшириб қуриш ишлари олиб  борилмокда ,Газ қувурларини реконструкция вилиш режаси 2.0 км бўлиб 1.3км га  бажарилган Газ тақсимлаш қурилмаларини тафтиш қилиш бўйича режада 315 дона  амалда 229 дона ГТШ лар техник тафтиш қилиш ишлари бажарилган. Газ  қувурларини босим остида зичликка синаш ва хаво босими ёрдамида тозалаш  ишлари режада 33.731 км бўлиб амалда 33.731 км 100% га «Ерости газ қувурларининг холатини прибор усули билан текшириш режада 33.731км бўлиб  амалда 33.731 км 100% га , Газ қувурларини буёқлаш режада 0.50 км бўлиб  амалда 1.520 км 304% га бажарилган.

Ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш борасида ҳам тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, умумтаълим мактаблари, мактабгача таълим муассасалари, соғлиқни сақлаш объектларининг иситиш тизимлари таъмирланмоқда. Табиий газ етиб бормайдиган ҳудудлар эса кўмир билан таъминланяпти.

Хулоса қилиб айтганда, вилоятда куз-қиш мавсумига ҳар томонлама пухта тайёргарлик кўрилмоқда. Бу борада белгиланган вазифаларни октябрь ойида тўлиқ якунлаш ҳамда 2020-2021 йил куз-қиш мавсумини турли нохуш ҳолатлар, таъминотдаги узилишларсиз ўтказиш кўзда тутилган.

«Ҳудудгаз Сурхондарё» газ таъминоти филиали матбуот хизмати

Related Articles

Back to top button