Ўзбекистон

ЯНГИ ТАЙИНЛОВ

Сурхондарё вилояти статистика бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Мисиров Шодмон Чориевич Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг вилоят филиали раҳбари ўринбосари этиб тайинланди.

Маълумот ўрнида, Мисиров Шодмон Чориевич 1980 йилнинг 21 сентябрида Қизириқ туманида туғилган. 2004 йилда Термиз давлат университети, 2015 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – иқтисодиёт (тармоқлар бўйича), давлат бошқаруви.

Фаолияти давомида Термиз шаҳар ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари, Сурхондарё вилояти ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ёрдамчиси, Термиз шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг вилоят ҳудудий бирлашмаси ижро этувчи аппарати раиси, Бойсун тумани ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Related Articles

Back to top button