Касбим-фахрим

Сурхондарё вилояти аҳолисини куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш ичимлик ва оқова сув билан таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар

Бугунги кунда вилоятимиз жами аҳолисининг (2,6 млн дан 1,5 млн) 56,8 фоизи марказлашган ичимлик суви, 3,9 фоизи оқова сув хизматлари билан қамраб олинган.

Вилоятимизда 721 та маҳалла фуқаролар йиғинлари мавжуд бўлиб, шундан 117 та маҳалла умуман ичимлик суви билан таъминланмаган.

Ушбу маҳаллалардаги аҳолига ичимлик суви махсус сув ташиш транспортлари орқали етказиб берилади.

Ушбу муаммоларни ҳал қилиш мақсадида давлат дастурлари ишлаб чиқилган ва босқичма-босқич уларни ҳал қилиш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, 2019 йилда Инвестиция, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла”дастурлари доирасида вилоятимизда жами 125,3 млрд сўм маблағлар ҳисобидан 73 та(69 та ичимлик сув ва 4 та оқова сув)объектларда 287,67 км узунликдаги ичимлик сув тармоқлари янгидан қурилди.

Натижада вилоятимизда яшовчи 80 мингдан ортиқ аҳолининг ичимлик сув таъминоти яхшиланиб, таъминланиш даражаси
54,5 фоиздан 56,8 фоизга ошди.

2020 йилги Инвестиция дастури асосида 83,06 млрд.сўм маблағлар ҳисобидан жами 44 та (37 та ичимлик сув ва 7 та оқова сув) иншоотларда 473,3 км (421,5 км ичимлик суви ва 51,8 км оқова) узунликдаги ичимлик ва оқова сув тармоқлари қуриш хамда реконструкция қилиш режалаштирилиб, бугунги кунда
41,5 млрд. сўм молиялаштирилган, 42,5 млрд. сўмлик ёки 58,3% қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилди (473.3 км тармоқлардан 263,2 км қисми қурилди ва ишлар давом эттирилмоқда).

Инқироз қарши кураш жамғармасининг 18,4 млрд. сўм маблағлари ҳисобидан жами 6 та (5 та ичимлик суви 1 та оқова сув) объектларни янгидан қуриш ва реконструкция қилиш белгиланган.

Бугунги кунда, объектларда 5,2 млрд.сўмлик ёки 28,2% қурилиш-монтаж ишлари бажарилган, режадаги 28,6 км ичимлик суви қувурларидан 10,1 км қисми тортилди.

Режалаштирилган ишлар амалга оширилиши натижасида йил якуни билан 100  мингдан ортиқ аҳолининг ичимлик сув таъминоти яхшиланиб, таъминланганлик даражаси 56,8%дан 60,6%га ошишига эришилади.

 

Вилоят ахолисининг ичимлик ва оқова сув таъминотини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ижобий ўзгаришлар билан бир қаторда бажарилиши лозим бўлган ишлар ҳам мавжуд:

  1. Вилоятимизда мавжуд 1095 та сув иншоотларидан 350 таси ёки
    32 фоизи, 7,4 минг км узунликдаги ичимлик сув тармоқларидан
    4,4 минг км ёки 59,4 фоизи таъмир-талаб ҳолатда.

Ушбу муаммоларни ҳал қилиш учун тегишли чора-тадбирлар белгилаяпмиз.

Биргина Узун, Сариосиё ва Денов туманларининг ичимлик суви танқис бўлган 41 та маҳаллаларида вилоят ҳокимлигининг ташаббуси билан 45 дона ичимлик сув қудуқларини қазиш ва реконструкция қилиш натижасида шу йилнинг ўзида 18 минг нафар аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланди.

Яна тоза ичимлик суви билан таъминлаш оғир бўлган 306 та маҳаллаларда ҳозирги кунда эски (собиқ) хўжаликлар ҳисобида бўлган ва ишламасдан турган 456 та ичимлик сув қудуқлари яроқсиз ҳолда ишламасдан турибди.

Ушбу қудуқлар ва тармоқларни босқичма-босқич реконструкция қилиш йўли билан ишга тушириш учун 36,0 млрд.сўм маблағ талаб этилади.

Ушбу муаммони ҳал қилсак, 182 мингдан ортиқ аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланади.

  1. Ҳалқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан 2021-2025 йилларда амалга оширилиши белгиланган лойиҳалар ижроси тезлаштирилса мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Жумладан, Европа тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида умумий қиймати 45,0 млн. доллар бўлган “Оқтош” ва “Пошхурт” сув олиш иншоотлари ва магистрал сув қувурларини қуриш орқали Музработ туманидаги 94 минг аҳолининг ичимлик сув таъминотини яхшилаш” лойиҳаси;

— Саудия тараққиёт фонди иштирокида умумий қиймати
46,0 млн. доллар бўлган Сурхондарё вилояти Сариосиё, Денов
ва Жарқўрғон туманлари оқова сув тизимлари қурилиши
ва реконструкция қилиш”лойиҳаси орқали мазкур туманлар марказларида яшовчи 82 мингдан ортиқ аҳолининг оқова сув хизмати билан таъминлаш ишларини амалга ошириш.

Бугунги кунда ушбу лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асослари ишлаб чиқилиб, илмий кенгаш кўригидан ўтказилган ва экспертизага топширилган.

Шунингдек, истиқболли лойиҳалардан ахолини ичимлик сув таъминоти ва оқова сув тизимларини яхшилаш бўйича халқаро молия институтларининг 160 млн.доллар миқдоридаги маблағларини жалб этиш орқали амалга оширилиш белгилаган 4 та (2 та ичимлик ва 2 та канализация) лойиҳаларни амалга оширилишини жадаллаштириш зарур. Булар;

“Ангор, Қизириқ, Бойсун, Олтинсой, Қумқўрғон ва Термиз туманларининг ичимлик сув таъминотини яхшилаш” ҳамда “Узун, Сариосиё, Денов, Шўрчи ва Жарқўрғон туманларининг ичимлик сув таъминотини яхшилаш” лойиҳалари;

“Музработ, Қумқўрғон, Шеробод, Олтинсой ва Шўрчи туманлари марказида оқова сув тизимларини қуриш
ва реконструкция килиш”ҳамда“Термиз, Ангор, Қизириқ, Бойсун ва Узун туманлари марказида оқова сув тизимларини қуриш
ва реконструкция қилиш” лойиҳалари.

Мазкур лойиҳаларни 2021 йилда бошлаш учун Молия вазирлиги томонидан лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш учун талаб этиладиган маблағларни лойиҳа корхонасига  молиялаштирилишини тезлаштириш. (бугунга қадар 15 фоиз молиялаштирилган);

Ушбу лойиҳаларнинг амалга оширилиши натижасида вилоят ахолисининг ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси 90-95 фоизгача ошириш имконияти туғилади.

Сурхондарё вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси Ахборот хизмати

Related Articles

Back to top button