Ўзбекистон

Ангор туманига янги ҳоким тайинланди

11 июль куни Халқ депутатлари Ангор тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди.

Сессияда ташкилий масала кўрилди. Турапов Усмон Янгибаевич вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланганлиги муносабати билан Ангор тумани ҳокими вазифасидан озод қилинди.

Шу кунгача вилоят Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Абдуллаев Шоҳжаҳон Бекмуратович Ангор тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

Маълумот ўрнида, Абдуллаев Шоҳжаҳон Бекмуратович 1987 йилнинг 19 январида Олтинсой туманида туғилган. 2009 йилда Термиз давлат университети, 2020 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.

Меҳнат фаолияти давомида турли йилларда вилоят иқтисодиёт бош бошқармаси бўлим бошлиғи, бошқарма бошлиғи ўринбосари, Шўрчи тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари, вилоят иқтисодиёт ва саноат бош бошқармаси бошлиғи,
2020 йилдан вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Related Articles

Back to top button