Маданият

Энг катта ёрдам ўзимизни касалликдан асраш бўлиб турибди

Вируснинг Ўзбекистон бўйлаб сўнгги вақтлардаги тарқалиш тезлиги ва кўлами ўзгармаса яқин кунларда тиббиёт муассасаларида касалланганларни жойлаштиришга жой, даволашга тиббиёт ходимлари етишмай қолиши аниқ бўлиб қолди.

Камига вирус билан зарарланаётганларнинг ичида тиббиёт ходимлари ҳам кўп. Улар бир неча ойдан буён юқори иш режимида ишлашди, чарчашди, айримлари касалланишди. Шу сабаблими тиббиёт ходимлари ичида ҳам «етар энди», деган ишга қўл силташ кайфияти юрибди, улар ҳам соғ омон оиласи бағрига бормоқчи.

Ҳавотирли томони шундаки, касаллик бўйича расмий рақамлар бу аниқланганлари холос. Афсуски бизда ҳамма ҳам ўзини текширтириш учун касалхонага боравермайди. Шу сабабли реал касаллар сони расмий рақамлардан бир неча баробар кўп бўлиши мумкин.

Хуллас аҳвол жиддий.

Махсус комиссияининг янги қарори вазиятнинг бундан ҳам оғир бўлмаслиги учун қилинаётган вақтинчалик чоралар эканлиги кўриниб турибди.

Тўғри, комиссия қарори ва унинг берилаётган шарҳларида очиқ саволли масалалар бўлиши мумкин. Бироқ бугун ҳаммамиз диққатимизни бошимизга кулфат келтираётган касалликни тезроқ жиловлаб олишга қаратишимиз энг тўғри йўл. Токи ҳаётимиз аввалгидек ўз изига тушиб кетиши учун бошқа мақбул чора топиомаяпти.

Фурсатдан фойдаланиб ушбу масъулиятли паллада ҳаммани касалликка қарши курашга ҳисса қўшишга чақириб қоламан. Ва бу ишда ҳар биримизнинг энг катта ҳисса ва ёрдамимиз ўзимиз ва яқинларимизни касалликдан асрашдан иборат бўлади.

Ўзимиз ва келажагимиз учун ўзимизни асрайлик!

Чарчаяпмиз…

Related Articles

Back to top button