Маданият

ЯНА 137 ТА ЭҲТИЁЖМАНД ОИЛАЛАР УЧУН 30 СОТИХДАН ЕР МАЙДОНЛАРИ АЖРАТИЛДИ

Қумқўрғон туманида 1-секторга қарашли С. Бойматов ҳудудида 10 та маҳалладаги кам таъминланган оилаларнинг қўшимча даромад олишлари учун, уларнинг камбағалликдан чиқариш мақсадида туман ҳокими Рахматулла Гаппаров ташаббуси билан яна 137 та эҳтиёжманд оилаларга 30 сотихдан ер майдони ажратилди.

Мазкур оилаларга такрорий экин экишлари учун ажратилган ер майдонлари шудгорлаб, экин уруғлари олиб берилаяпти. Берилаётган имкониятлардан унумли фойдаланиш энди фуқароларнинг ўзларига боғлиқ.

4 нафар фарзандим бор, боқувчим йўқ, кам таъминланган оилалар рўйхатида тураман, бугунги тадбирда менга ҳам 30 сотих ер майдони ажратиб берилди-дейди, Гулжамол Қобилова, «Бўстон»маҳалласи фуқароси. — Берилаётган имкоиятлардан унумли фойдаланиб, меҳнат қилиб, даромад топишга ҳаракат қиламиз.

Ҳаётини фаровон қилишга, тўкин сочин ҳаёт кечиришга интилган инсон учун бир парча ернинг ўзи етарли. Зотан, саҳоватли замин ҳеч вақт меҳнат қилган, ерга меҳрини берган деҳқонни кам қилмаган.

«Ҳудудгаз Сурхондарё» МЧЖ Ахборот хизмати

Related Articles

Back to top button