Касбим-фахрим

ҒАЛЛА ЎРИМ-ЙИҒИМИ БОШЛАНДИ

Ғалла ўрим-йиғими бошланган бугунги кунда фермерларнинг меҳнатини қадрлаш, улар етиштираётган ҳосилни ўз вақтида йиғиб олишга, бошоқли донни ёнғиндан асрашга қаратилган тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда. Хусусан, Шўрчи туманидаги фермер хўжаликларида ҳам ўрим-йиғим ишлари бошланди.

Тумандаги “Шўрчи замин даласи” фермер хўжалигининг 39,9 гектар ер майдонида парваришланган буғдой ўрими бошланди. Дастлабки кунда 35 тонна буғдой олган фермер гектаридан 60 центнердан ҳосил йиғиб олишни режалаштирган.

— Туманимизнинг мутасадди раҳбарлари билан ҳамкорликда олиб борилаётган саъй-ҳаракатларимиз туфайли бу йилги ғалла ҳосилини ўз вақтида нест-нобут қилмасдан йиғиб оламиз, — дейди “Шўрчи замин даласи” фермер хўжалиги раҳбари Қурбонмурод Чоршанбиев. -Бу эса фермер хўжаликлари фаолиятини ривожлантириб, биринчи навбатда, ички бозорда дон нархлари барқарорлигини таъминлашга хизмат қилади. Шу билан бирга, ғалладан бўшаган майдонларга такрорий экин экиш ишларини амалга оширамиз. Жумладан, сабзи, ерёнғоқ, картошка, чорва учун озуқа экишни мақсад қилганмиз. Умуман олганда, меҳнат қилган инсон кам бўлмайди. Пировардида, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг бозорларда арзон бўлиши таъминланади.

Шу кунларда тумандаги барча далаларда қизғин иш кетмоқда. Карантин қоидаларига амал қилиб зарур агротехник тадбирлар астойдил бажарилмоқда.

Шўрчи тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати

Related Articles

Back to top button