Касбим-фахрим

РАСМИЙ ИЗОҲ

Жорий йилнинг 02 июнь куни интернет ижтимоий тармоқлари орқали тарқалган  видеохабар юзасидан.

Мазкур видео хабар орқали Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани “Чиял” МФЙда яшовчи Бердимуродов Махмасобир автоаварияга учраб, суд қарори асосида жавобгар Денов туманида яшовчи Ярашов Акмалдан моддий ва маънавий зарар ундирилиши лозимлиги бироқ, Мажбурий ижро бюроси ходимлари зарарни ундириб бермаётганлигини билдирган.

Ушбу видео хабар Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилди.

Аниқланишича, Бюронинг Денов туман бўлими иш юритувчига жиноят ишлари бўйича Дехқонобод туман судининг 27.02.2020 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор Ярашов Акмал Абдунасимовичдан ундирувчи Бердимуродов Махмасобир Тулақович фойдасига 43 миллион 858 минг 42 сўм моддий ва маънавий зарар ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати 14.03.2020 йилда келиб тушган ва мажбурий ижро ҳаракатларига киришилган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг тегишли моддаларига асосан қарздор А.Ярашовнинг   мол-мулкларини аниқлаш юзасидан тегишли ташкилотларга онлайн таризда сўровномалар юборилган бўлиб, сўровномалар жавобларига кўра унга тегишли бирон бир турдаги мол-мулклари йўқлиги аниқланган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздор А.Ярашовдан 02.06.2020 йилда   5 млн. сўм зарар пуллари давлат ижрочиси томонидан далолатнома асосида хатланиб, хатланган зарар пуллари ундирувчи М.Бердимуродовнинг яшаш манзилига туман почта бўлими орқали юборилиб, бу ҳақда ундурувчи билан телефон орқали боғланиб батафсил тушунчалар берилди.

Мажбурий ижро ҳаракатлари тегишли тартибда олиб борилмоқда.

Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси

Related Articles

Back to top button