Касбим-фахрим

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Жорий йилнинг 23 май куни “Facebook” интернет ижтимоий тармоғининг “ХАЛҚ НАЗОРАТИ-НАРОДНОЕ КОНТРОЛЬ” гуруҳида эълон қилинган хабар юзасидан.

Хабарда, Сурхондарё вилоят Шўрчи тумани Тамаддун маҳалласида яшовчи фуқаро Рахматов Бахтиёр истеъмол қилинган электр энергиядан асоссиз қарздорлик чиққанлигидан норози бўлиб, фикрларини баён қилган.

Аниқланишича, ушбу фуқаро Бахтиёр Рахматов хақиқатдан хам Бюронинг Шўрчи тумани бўлими идорасига май ойининг ўрталарида келган. Бюронинг туман бўлими қоровули Каримов Дилшод карантин қоидаларига кўра фуқарони идорага киритиш мумкин эмаслиги, бундан ташқари Бахтиёр Рахматов ҳимоя ниқоби ва ҳимоя қўлқопи мавжуд бўлмасада, антисептик воситаларидан фойдаланиб киришлиги сўралганда бош тортиб идорага киришини маълум қилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар махкамасининг 23.03.2020 йилдаги «Коронавурус инфекцияси тарқалишига қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 176-сонли қарорига асосан ҳамда МИБ Сурхондарё вилояти бошқармаси бошлиғи топшириғига асосан бинога фуқароларни вақтинчалик киритиш тўхтатилганлиги сабабли фуқарони бинога қабул қилинмаган.
Шундан сўнг Бюронинг Шўрчи тумани бошлиғи ўринбосари
Хакимов Мусурмон идора ховлисида фуқаро Бахтиёр Рахматов билан сухбатлашиб электр энергиясидан хужжатларини кўриб «Электроҳисоб» дастуридан тўғирлаш учун керакли хужжатларни тўлиқ тақдим қилишлиги тушунтирилган.

Шунингдек, Фуқаро Бахтиёр Рахматовнинг мурожаатига асосан маиший истеъмолчининг электр энергиясидан қарздорлик-ҳақдорлигини хатловдан ўтказиш бўйича 3-илова №SU-075448 сонли далолатнома асосида 2020 йил 20 май куни «Электроҳисоб» дастуридан тўғирланиб, амалий ёрдам кўрсатилганлиги маълум қилинади.

Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси

Related Articles

Back to top button