Hodisalar

Қўшниларнинг жанжали пичоқлашгача етди

Қўшничилик минг йилчилик дейди доно халқимиз. Аммо жамиятда қўшниси билан арзиман маслада ўз жаҳлига эрк бериб қўшниси билан душманликкача бориб, ҳаётига суиқасд қилишгача боргувчилар ҳам топилади.

Б.Давронов 2023 йил 1 апрель куни соат 09:20 ларда ўзи истиқомат қилувчи туманнинг “Шаршара” маҳалласи Чуқурдара кўчасида жойлашган 1-сонли кўп қаватли турар-жой биносининг кириш қисмида қўшниси Сохибова Анора билан олдиндан давом этиб келаётган низолар ва шу жойда амалга оширилаётган сув қудуғининг қурилиши масаласида ўзаро жанжаллашиб қолиб, жаҳл устида А.Сохибовани ўта шафқатсизлик билан ўлдириш мақсадида яшаш уйининг ошхонасидан пичоқ олиб чиқиб, А.Сохибованинг синглиси Л.Сохибованинг кўз ўнгида, опа-сингилларга ўз ҳаракатлари билан кучли изтироб бераётганлигини англаган ҳолда А.Сохибованинг кўкрак қафаси орқа юзасига икки маротаба санчиб олиши оқибатида ушбу пичоқнинг тиғ қисми А.Сохибованинг танасида синиб қолиб кетган, бироқ шунга қарамасдан Б.Давронов ўзининг жиноий ҳаракатларини охирига етказиш мақсадида қочишга урунган А.Сохибованинг изидан қувиб бориб, уни ерга йиқитиб юз соҳасига қўл билан бир маротаба урган вақтида, шу жойда сув қудуғи қураётган ёлланма ишчилар А.Кулматов ва С.Сариевлар томонидан тўхтатиб қолиниши натижасида ўзининг жиноий ҳаракатини охирига етказа олмаган.

жиноят ишлари бўйича Бандихон туман судининг 2023 йил                                              7 август кунидаги ҳукмига кўра,  Б.Давроновга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,97-моддаси 2-қисми “ж” банди билан 15 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстнациясиниг 2023 йил 3 декабрь кунидаги ажрими билан жиноят ишлари бўйича Бандихон туман судининг ҳукми ўзгаришсиз қолдирилган.

Сурхондарё вилоят судининг

судья катта ёрдамчиси

М.Йўлдошева

Related Articles

Back to top button