Касбим-фахрим

“Оқкамар олтин даласи”нинг олтин далаларида иш қизғин давом этмоқда

Шўрчи туманидаги “Оқкамар” маҳалласи ҳудудида “Оқкамар олтин даласи” фермер хўжалиги бир неча йиллардан бери пахтачилик ва ғаллачилик , ҳамда пилла парвариши билан шуғулланиб келади. Ҳозирги кунда пилла парвариши авжида, яқин кунларда пилла ҳосили йиғиштириш арафасида.

-Фермер хўжалигимизда 3 та трактор, ерга ишлов бериш, чигит экиш мосламаларимиз етарли,-дейди биз билан суҳбатда хўжалик раҳбари Б.Алламуродов,- 39 гектар майдонга ғалла экдик. Ғалламизнинг ривожи яхши, бу йил ҳам юқори ҳосил кўтарамиз деб турибмиз. 36 гектар майдонга чигит экдик, баҳорги қор ва ёмғирдан чигит экилган майдонларимиз катта зарар кўрди. Вақтни бой бермасдан дарҳол қайта чигит экдик. Ғўза ниҳоллари тўлиқ униб чиқди.

Ишчиларимиздан Шарипов Тўлқин, Алламуротов Ихтиёр, Нурматов Пулат ва  Соатов Ўткирларнинг ҳалол меҳнатини алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиман. Ҳозир 11 қути пилла уруғини парваришламоқдамиз, пилламиз ҳам яқин кунларда тайёр бўлиб қолади.

Фермер хўжалигимиз ҳисобидан маҳалламиздаги кам таъминланган ва карантин сабабли қийналиб қолган оилаларга ёрдам бериб турибмиз.

Бу йилги қийинчиликларни енгиб ўтишда яқиндан ёрдам бериб, қўллаб турганликлари учун туманимиз ҳокими Б.Ҳ.Худойбергановга ва 3-сектор раҳбари Ш.Н.Мусурмоновга катта раҳмат.

Мана  оғир кунлар ортда қолмоқда, олдимизга қўйилган мажбуриятларни бажариб, Ватанимиз равнақи йўлида ўз ҳиссамизни қўшамиз.

Оловжон

Related Articles

Back to top button