Касбим-фахрим

“Шўрчи асаларичи” кластери ташкил этилди

Бугунги кунда дунё мамлакатларида асал-аричилик соҳасини ривожлантиришга, асал маҳсулотларини етиштиришга бўлган эьтибор ва талаб йил сайин ортиб бормоқда. Айниқса, экологик тоза асал ишлаб чиқаришга бўлган эҳтиёж ниҳоятда юқори.
Шўрчи туман ҳокими ташаббуси билан тумандаги Ибн сино маҳалласида “Шўрчи асаларичи” кластери ташкил этилди. Кластер раҳбари томонидан тумандаги эҳтиёжманд, кам таъминланган ва асалари боқишга қизиқувчи 65 нафар фуқароларга бир қутидан асалари тарқатилди.

– Ота-бобом асаларичилик билан шуғулланган ва мен ҳам улар анъанасини давом эттиряпман – дейди Хасан Шарипов. – 31 йилдан буён асалари боқиш билан шуғулланаман. Асаларичиликнинг барча сир-синоатларини бобомдан ўрганганман. Айни кунда минг қутига яқин асалариларни меҳр билан парвариш қилмоқдамиз. Асалчилик билан шуғулланиш нафақат инсон саломатлиги, балки табиат, қишлоқ хўжалиги учун ҳам жуда фойдали.

Асалнинг инсон саломатлигига кони фойдалиги ҳақида кўп эшитганмиз, аммо асалари сути, гул чанги, прополиснинг фойдалари ҳақида етарли маълумотга эга эмасмиз. Х.Шариповнинг айтишича, асалари сути (апилак) кам қонлик, стенокардия, қувватсизлик, иммунитетни мустаҳкамлашда кимёвий препаратлардан анча устун экан. Энг муҳими, табиий тоза маҳсулот инсон организмига зарар етказмайди.

Туманда асаларичиликни ривожлантириш борасида изчил изланишлар олиб борилмоқда. Ишнинг кўзини билган асаларичи Хасан Шарипов ўтган йили парваришланган 500 та асалари оиласидан 10 тонна 200 килограмдан зиёд шифобахш асал жамғарган. Албатта, ён-атрофдаги хонадон ва хўжаликлар мана шу заҳматкаш оиладан кўп нарсани ўрганишлари, ўзлаштиришлари лозим.

Related Articles

Back to top button