Маданият

Коронавирус пандемиясининг жамиятимизга таъсири

2020 йилнинг энг глобал ва  даҳшатли фожеаси бўлган covid 19 бутун дунёга катта молиявий,иқтисодий ва айтиш мумкинки руҳий инқироз олиб келди.Кимнидир энг яқин инсонидан ажратди ва яна кимлар учун жуда катта молиявий зарар олиб келди.Анашундай оғир ва ўта мураккаб вазиятда бизнинг юртбошимиз энг аввало ҳалқимизнинг моддий иқтисодий аҳволи,кун кечириши ва асосийси саломатлигига,катта эътибор қаратиб, бу йўлда қатор мурожаатлар қилиб,бир қанча янги қарорлар қабул қилди. Ҳалқимизни эртанги кунга бўлган ишончи ва умидларини сўнишига олиб келадиган шубҳаларни батамом йўққа чиқариб,фақат касалликка  қаттиқ қарши туриб,биргаликда ,мардонавор курашишга ҳамда олдинга шахдам қадам ташлашга чорладилар.Бунга мисол тариқасида  олиб борилган бир қатор ишларни жумладан ҳалқаро миқёсда  ЖССТ нинг эътирофига сазовор бўлган ўн минглаб беморларга хизмат кўрсата оладиган,сўнги замонавий даволаш асбоб ускуналари билан тўлиқ жихозланган, тезкор тиббиёт муассасалари қуриб ишга туширилиши ва шу касалликка қарши курашаётган шифокор,хамшира ва бошка техник ходимларни молиявий рағбатлантирилиши,карантин пайтида бир қанча соҳада давлат ишида ишлаётган барча ишчи ходимлар маошини ўз вақтида ва тўлиқ олишини таъминлаш,айниқса деҳқон хўжаликлари ,ва турли йўналишда фаолият кўрсатиб келган тадбиркорларга карантин пайтида хам эхтиёткорона хизмат қилишларини қўллаб қувватлаш,бир қанча чартер рейслари ташкил этилиб чет мамлакатларда ишлаётган, таълим олаётган,илмий изланишлар олиб бораётган ,кўп сонли фуқароларимизни олиб келиниши ва  карантинга олиниб ,юз фоиз текин даволаш хизматлари кўрсатилиши,кабиларни келтириш мумкин.”Биз буни чуқур ўрганиб,жаҳон тажрибасига таяниб курашамиз ва енгамиз “ деган сўзларни юксак ишонч билан таъкидлаб,шундай мураккаб вазиятли кунларда ҳалқимизни ўзига бўлган ишончини янада мустахкамлаб,катта куч ва бирдамлик янада мухим эканлигини такрор ва такрор таъкидлаб ўтдилар.Бу мурожаатлар касаллик билан қарши кураш мобайнида олиб борилаётган қатор ишларда албатта ўз таъсирини ўтказмай қолмайди.Оддий мисол  “Уйда қолинг” зарурат бўлмаса кўчага чиқманг деган сўзларни эшитиб билиб турсада,вазиятни ўта жиддийлигини фахмлаган холда ўзининг эхтиёткорона хизматларини аямай  келаётган турли соҳа мутахассислари,жумладан дехқон хўжаликлари, суткада 24 соат оёқда туриб,хаётини хавф остига қўйиб,мунтаззам сменали ишлаб келаётган ички ишлар ,миллий гвардия ходимлари ,уйига бориб ўз яқинлари,ота-онаси,оиласи ўғил қизлари,ака-ука,опа-сингилларидан хабар ололмаётган,ўн икки кунлик  кетма-кет карантинларни бошидан ўтказсада юксак фидоийлик кўрсатаётган шифокор ходимларни,ҳар лахзада фахр билан тилга олиш жоиз деб ўйлайман.Шунингдек жамиятимизда шундай хақиқий ватанпарвар жонкуяр инсонлар билан ҳамнафас яшаётганлигимизни,қолаверса жаҳонда юз бераётган энг сўнги воқея ходиса,янгиликларни бизга мунтаззам ёритиб турган,оммавий ахборот воситалари ходимлари,тиним билмай фаолият юритаётган журналистлар меҳнатлари юксак даражада тахсинга лойиқдир.

Маълумки 2020 йилнинг 15 март санасида   Коронавирус пандемиясини Ўзбекистонга кириб келганлиги расман тан олинган бўлса бутун жаҳонда ,жумладан мамлакатимизда турли жабҳада беқиёс даражада катта ўзгаришлар содир бўлди.Масалан Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазирлиги берган маълумотларга кўра 2020 йилда мамлакатимиз бўйича хар хил турдаги жиноятлар,жумладан қасддан одам ўлдириш,ўғирлик,гиёхвандлик ,фохишабозлик,майда безорилик ва бошқа турдаги жиноятлар кескин камайган бўлса,Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги хабар беришича жорий йилда шу кунгача Республикамизда турли хилдаги сурункали, ўткир-юқумли,шунингдек болаларда учрайдиган кўп турдаги касалликлар қиёсий сезиларли даражада камайганлиги,Табиатни мухофаза қилиш Республика Бош Бошқармасининг хабар беришича мазкур соҳада эришилган ютуқлар бугунги кунда катта аҳамият касб этади,ва келажакда янада бардавомлик жоизлиги,шунингдек айни кунларда фазодан туриб ер сайёрасини кузатаётган астронавтларнинг таъкидлашича сайёрамиз осмони анчадан буён бу қадар мусаффо ва тиниқ даражада тозаланмаган экан. Бу дегани миллионлаб харакатланаётган автомобиллар ва табиатга захарли тутунлар чиқариб ,тўхтовсиз ишлаётган заводлар бутун жаҳон экологиясига қай даражада ёмон путур етказиб келганлиги яна бир бор ўз исботини топди.

Шу Пандемия сабаб биз амалга оширишимиз зарур бўлган кўпгина камчиликлар,қилишимиз шарт бўлган ишлар кўзга ташланиб қолди.Жумладан гигиена қоидаларига мукаммал ва мунтаззам риоя қилишни бардавом этишлик ,умумий овқатланиш муассасаларида ҳам тозаликни юқори босқичга олиб чиқиш: Мисол учун пойтахтимизда ,вилоят,шаҳар,туманларда хўрандалар кўз олдида ойна ортида тоза ,покиза шароитда ошпазлар томонидан таомлар тайёрланадиган кафе ресторанларни  янада кўпайтириш, уларни қўллаб қувватлаш.Шу каби касалликни олдини олиш билан боғлиқ масалалар, қўл бериб саломлашиш,жойларда икки метрли масофа сақлаш,керак бўлса одам гавжум жойларда автобус,метро транспорт воситаларида доимо тиббий ниқобда юришн каби амалларни шу тарзда давом эттиришни жиддий назоратга олиш.

Шуни таъкидлаш жоизки айни карантин кунларда бот-бот такрорланаётган қўлимизни тез-тез ювамиз,бу вирус билан қарши курашда 50 фоиз ютуқ демакдир деган сўзларга келсак,биз  Алҳамдулиллаҳ мусулмонмиз,Аллоҳга сиғинамиз,пайғамбаримиз Муҳаммад Саллаллоҳу Алайҳи Вассаллам энг муқаддас китобимиз Қуръони каримда  ибодат беш вақт намоз,таҳорат,ғусл қилиш шартлари аниқ ва равон кўрсатиб берилганлиги,қанчалик тўғри йўлда эканлигимизни кўрсатмоқда.Бутун жаҳон миқёсида содир бўлаётган бир қатор воқеа ходисалар мисол учун ўзининг сув ости илмий изланишлари билан машҳур олим Жак Иф Кусто тажриба жараёнида икки хил рангдаги денгиз сувлари бир бирига қўшилмаслигини кашф қилдим деб ўйлаб,кейинчалик бу борада бир неча аср олдин мусулмонларнинг муқаддас китоби Қуръони Каримда ёзилганлигини билиб Ислом динини қабул қилиши дунё олимларини ҳайратга солди.

Яна шуни таъкидлаш жоизки сўнгги икки йилда Президентимиз ташаббуси билан мамлакатимизда  илмий,диний,маданий масалаларда  қабул қилинган қарорлар,олиб борилган  қатор ишлари вилоят,шаҳар ,туманларда қатор қад ростлаган жоъме мачитлари,ёшлар таълим олишлари учун ташкил этилган бир нечта мадрасалар,таълим муассасалари ,шунингдек илм аҳлини янада  билимларини чархлайдиган ва янада мустахкамлайдиган бир қанча ташкилий мусобақа беллашувлар,Ўзбеккино миллий агентлиги томонидан,тасвирга олинган,хадиснавис олим Ал Хаким Ат Термизий фиьми,миллий қадриятларимизни,миллий мусиқа санъатимизни ривожлантириш йўлида 2019 йилда Шахрисабзда ҳалқаро миқёсда ўтказилган мақом фестивали,Термиз шаҳрида бўлиб ўтган Бахши фестивалларини мисол келтириш мумкин.Юртбошимиз олиб борган бу каби сайи харакатлар қанчалик муҳим эканлигини яна бир бор кўриб чиқишимиз мумкин.Ўйлайманки ,айни кунларда ҳалқимиз ,янада бирдамликда ,мустахкам интизом билан ,кучли сабр ,ишонч билан тез кунларда бу каби касалликни мардонавор енгади ва Юртбошимизнинг бу борадаги  барча мурожаатларини тўғри хулоса қилиб “лаббай” деб жавоб бера олади.

Ўразов Жасур

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви Академияси тингловчиси, Ангор 1-сон касб-хунар мактаби директори.

Related Articles

Back to top button