Касбим-фахрим

Сизга бепул ҳуқуқий мадад керакми, марҳамат!

Барчамизга  маълумки, 2019 йил 6 сентябрь куни  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан “Аҳолига ҳуқуқий ахборотни етказиш ва юридик ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 741-сонли қарори қабул қилинган. Аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришга доир ишлар самарадорлигини янада ошириш, юридик ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш мақсадида қабул қилинган мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида  “Мадад” муассаса шаклидаги нодавлат-нотижорат ташкилоти ва унинг ҳудудий бўлимлари ҳамда туманларда ҳуқуқий маслаҳат бюролари ташкил этилди. Айни вақтда маслаҳат бюролари жойлардаги  давлат хизматлари марказлари биноларида жойлашган холда фаолият юритаётган бўлиб, қуйидагилар уларнинг  асосий вазифалари этиб белгиланган.

Яъни фуқароларга ҳуқуқий масалалар бўйича, шу жумладан онлайн маслаҳат ва тушунтиришлар бериш йўли билан бирламчи бепул ҳуқуқий ёрдам кўрсатилади. Шунингдек, аҳолининг ҳуқуқий онг ва маданиятини юксалтиришда инновацион усулларни хорижий давлатларнинг бу борадаги ижобий тажрибаларини тадбиқ этган ҳолда, “АDVICE.UZ” (e-maslahat.uz) ҳуқуқий ахборот порталини мунтазам равишда юритиш ва янгиланиб боришини таъминлашдан иборатдир.

Юқоридагилардан  келиб чиқиб, “Мадад” муассаса шаклидаги ННТ ташкилотининг Термиз шаҳар ҳуқуқий бюроси ўз фаолиятини амалга оширишни бошлади.

Бундан буён фуқаролар ўзларини  қизиқтирган ҳар қандай ҳуқуқий масала юзасидан юзма-юз ёки телефон орқали боғланиши, онлайн тарзда мурожаат қилиб ёрдам олиш ҳуқуқига эга.

Бунинг учун қуйидаги 91-582-10-18 телефон рақамига мурожаат қилишингиз мумкин: Хоҳишингизга қараб сиз ҳақингиздаги  маълумотлар сир сақланиши кафолатланади.

Н.Тилавов

       “Мадад” муассаса шаклидаги ННТнинг Термиз шаҳар  ҳуқуқий маслаҳат бюроси бош мутахассиси

Related Articles

Back to top button