Ўзбекистон

Хоразмда Тупроққалъа тумани ҳокимлиги ташкил этилди

“Хоразм вилояти таркибида Тупроққалъа туманини ташкил этиш билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди (ПҚ–4671-сон, 11.04.2020 й.)

Қарорга мувофиқ, Хоразм вилояти таркибида Тупроққалъа тумани ҳокимлиги ташкил этилди.

Қарор билан давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмаларининг Тупроққалъа туманидаги бўлинмалари рўйхати ҳамда ушбу туманни ташкил этиш билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал этиш бўйича республика комиссияси таркиби тасдиқланди.

Республика комиссияси туманни ташкил этиш билан боғлиқ зарур комплекс ташкилий-техник тадбирлар режасини ишлаб чиқади, шунингдек юзага келадиган ижтимоий масалаларнинг ўз вақтида ҳал этилишини таъминлайди.

Туманда қўшимча штат бирликлари ажратилган ҳолда адлия бўлими ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари, шунингдек давлат хизматлари маркази ташкил этилади.

2020 йил 1 сентябрга қадар туман марказининг 2035 йилгача бўлган бош режаси ишлаб чиқилади.

Шунингдек, туманнинг бутун ҳудуди учун “Ҳазорасп” эркин иқтисодий зонасида белгиланган имтиёз ва преференциялар амал қилиши белгиланди.

Related Articles

Back to top button