Касбим-фахрим

Мажбурий ижро бюроси уйда бўлган истеъмолчилар учун яна бир қулайликни тақдим этмоқда !

1. Фуқароларимиз учун “Telegram” тармоғида “@mibuzbot” ишга туширилди ва ушбу бот орқали фуқаро фойдаланилган коммунал хизматлар бўйича қарздорлигини кўриши ва ҳисоблагич кўрсаткичларини фотосуратга олиб ушбу ботга жўнатишлари мумкин.
2. Бюро давлат инспекторлари абонентлар томонидан юборилган фото суратларни қабул қилиб, кўрсаткичларини тасдиқлайди ва махсус базага киритилишини таъминлайди.
3. Бюронинг “www.mib.uz” расмий сайти орқали ҳам “Коммунал хизматлардан қарздорликни аниқлаш” бўлимидан охирги кўрсаткичларни жўнатиш имкони мавжуд.
4. Агарда фуқароларимизда комунал хизматлар ёки ижро ҳужжтлари бўйича қарздорлик юзасида келса, буни “PayMe”, “Paynet”, “Click”, “UPay” ва бошқа мобиль тўлов тизимлари ёрдамида тўлаб боришлари мумкин.

Ҳурматли истеъмолчилар!

Сиз учун яна бир қулайлик яратилди. 💡🤝 Эндиликда электрон онлайн тарзда ҳисоблагич кўрсаткичларини юбориш ва электр энергияси 💡, табиий газ 🔥 ва маиший чиқинди 🗑 хизматлари юзасидан ҳисоб рақам ҳолатини текшириш ва назорат қилиш учун мўлжалланган @mibuzbot телеграм боти ишга тушди.

❗️Шунингдек, бугунги вазиятдан келиб чиқиб, сиз уйдан чиқмасдан, фойдаланилган электр энергияси, табиий газ учун тўловларни амалга оширишингиз мумкин бўлади.

Related Articles

Back to top button