Ўзбекистон

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Жорий йилнинг 27 март куни “youtube.com” интернет ижтимоий тармоғи орқали эълон қилинган видеоматериалда Сурхондарё вилояти, Денов тумани МИБ бошлиғи томонидан қарздорликни ундириш ижроси тадбиркор ишчиларининг шахсий маблағларидан тажовуз қилиб ундирилгани таъкидланган.

Мазкур видео-хабар тегишли тартибда ўрганиб чиқилганда, видеодаги давлат ижрочиси деб тахмин қилинаётган шахсларнинг — Бюронинг Сурхондарё вилояти Денов ёки бошқа туман(шаҳар) бўлими ходимлари эмаслиги маълум бўлди.

Бундан ташқари, “Facebook” интернет ижтимоий тармоғининг фойдаланувчиси “Fahriddin Tilloev” томонидан жорий йилнинг 27 март куни эълон қилинган “БОЙСУНДА-КОРОНОВИРУС ПАНДЕМИЯ КАРАНТИНИГА ҚАРАМАСДАН, ТУМАН “МИБ” ТАЪҚИБ ҚИЛМОҚДА…” номли хабар Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилди.

Аниқланишича,Ф.Тиллаевнинг Бойсун туманидаги яшаш хонадони туман газ таъминоти корхонасининг “Биллингаз” дастурида 11-344-сонли абонент сифатида мурожаат муаллифининг номида рўйхатга олинган бўлиб, дастурдан олинган маълумотга асосан 31.07.2014 йилда ўчирилганлиги, 5 млн. 479 минг211 сўм қарздорлигимавжудлиги маълум бўлди.

Муқаддам, шу мазмундаги фуқаронинг мурожаатлари МИБ Бойсун туман бўлими томонидан ўрганилиб, фуқаро Ф.Тиллаев томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра 06.02.2004 йилдан буён Тошкент шаҳрида яшаб келаётганлиги, ушбу қарздорлик бўйича келтирилган важларни ҳисобга олиб, қарздорликни ҳаққонийлигини ўрганиш ва хулоса тақдим этиш бўйича Бюронинг туман бўлими томонидан Сурхондарё вилояти бўйича ҳудудий газ таъминоти филиали ва “Ўзнефтгазинспекция” Сурхондарё ҳудудий бўлимига хат юборилиб, натижаси бўйича фуқаро Ф.Тиллаевнинг Тошкент шаҳар  “Чилонзор” тумани 7-квартал,50-уй,44-хонадондаги яшаш манзилгоҳигабатафсил жавоб хати юборилган.

Ўзбекистон Республикасига “Коронавирус” пандемиясининг кириб келишини олдини олиш мақсадида 16.03.2020 йилдан карантин эълон қилинганлигини ҳисобга олиб, мурожаат муаллифини ортиқча безовта қилмаслик мақсадида 12.03.2020 йилдаги мурожаати бўйича масъул ходимлар томонидан телефон орқали 25.03.2020 йилда  мурожаат бўйича батафсил тушунтириш берилиб, сухбат баёни далолатномаси тузилган ҳамда яшаш манзилгоҳига жавоб хати юборилган.

Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси

 

 

Related Articles

Back to top button