Фуқаролик ҳолати далолатномаларини расмийлаштириш-муҳим жараён
Соғлом оила деганда оила аъзоларининг нафақат тан соғломлиги, балки оиладаги соғлом муҳит ҳам тушунилади. Биз оилаларни сақлаб қолиш учун барча усуллардан фойдаланишимиз зарур, ваҳоланки ҳар бир ажрим орқасида болалар тақдири ётибди. Бизлар бу ишларни кўришда ёш оилаларда албатта, ота оналар билан ҳам суҳбат ўтказишимиз, маҳалла ахли, ундаги яраштирув комиссия аъзолари кучидан фойдаланиб, имконият даражасида оилаларни сақлаб қолишга ҳаракат қилишимиз керак. Афсуски, қанча ҳаракат қилинмасини оилавий ажримлар юз бераётганлигидан ҳам кўз юмолмаймиз.
Нафақат ажримни балки, барча фуқаролик ҳолати далолатномаларини расмийлаштириш, расмийлаштирганда ҳам қонун талабларига мос ҳолда иш кўриш муҳим вазифалардан саналади. Давлат хизматлари агентлиги Сурхондарё вилоят бошқармаси ҳамда вилоят фуқаролик ва маъмурий ишлари бўйича судлар ҳамкорлигида, фаолиятни мувофиқлаштириш мақсадида ўтказилган навбатдаги семинарда шулар хусусида сўз юритилди.
Таъкидланганидек, фуқаролик ҳолати далолатномаларини расмийлаштиришда судлар ва ФҲДЁ органларининг ҳамкорлиги, ҳужжатларни ўрнатилган меёрий талаблар даражасида тўлдириш фуқаролар ўртасидаги турли оворагарчиликларга барҳам беради.