Ўзбекистон

ЭЪТИБОРДАН МАМНУН КЎНГИЛЛАР

Аёл деганда кўз ўнгимизда аввало, улуғ ва табаррук, мунис ва меҳрибон она сиймоси гавдаланади. Инсон зоти борки, оламдаги барча яхшилик ва эзгуликларни, ҳаёт сиру-асрорлари ва сабоқларини онанинг меҳру-саҳовати туфайли ўрганади. Аёл борки, олам мунаввар, аёл борки, ҳаёт гўзал ва мафтункор. Оилани ҳам, жамиятимизни ҳам бирлаштириб, унга файзу барокот киритадиган хонадонларимизни меҳр-муҳаббат, нафосат, эзгулик нури билан мунаввар қиладиган зотлар ҳам аслида мўътабар оналаримиз, мунис опа-сингилларимиздир.

Халқимизнинг буюк тарихида ўзининг жасорат ва матонати, ақл-заковати, нафосат ва назокати билан ўчмас ном қолдирган, Тўмарис, Бибихоним, Гулбаданбегим, Зебунисо, Нодира, Увайсий, Анбар Отин, ва бошқа юзлаб аёлларимизни ҳамиша эҳтиром билан тилга оламиз. Улуғ момоларимизга хос бўлган олижаноб фазилатлар бугун ҳам муҳтарам аёлларимиз сиймосида давом этиб келмоқда.
“Аёл мадҳига таърифу достон тугамайди”, дейди шоир. Дарҳақиқат, аёл тимсоли, унинг покиза зийнати ҳар қандай таърифдан баланд туради. Уни ҳеч қандай қиёс ёхуд ташбеҳ билан ифодалаб бўлмайди. Аёл буюк, аёл муқаддас, аёл боқийлик, абадият манбаи. Аёл-гўзаллик, латофат ва назокат тимсоли. Ким учун она, ким учун суюкли ёр, яна ким учундир жон қадар азиз фарзанд бўлган аёл ҳеч қачон муқаддаслигини йўқотмайди.

Шу боис ҳам ҳар йили 8-март “Халқаро хотин-қизлар куни”ни, нафақат аёлларимиз балки ўзларининг мунис хилқат вакилларига эҳтиромини изҳор этиш ниятида бўлган эркаклар ҳам интиқиб кутишади. Бу йил ҳам осойишта юртда халқимиз ушбу байрамни дилда зўр қувонч билан қарши олишмоқда. Оилалар ва меҳнат жамоаларида, маҳалларда аёлларимиз учун байрам тадбирлари ташкил этилаяпти. Ана шундай ташкилиш ишлардан Давлат хизматлари агентлиги Сурхондарё вилоят бошқармаси ва унинг жойлардаги давлат хизматлари марказлари ҳам четда тургани йўқ. Байрам муносабати билан, ҳамкасбларимиз нафақат марказларнинг ўзида балки, жойларга чиқиб, хонадонларга ташриф буюриб мунис ва мўътабар онахонлар, лобар па-сингилларимизга байрам совғаларини улашиб байрам билан муборакбод этишмоқда.
Қалби кексиз, меҳри чексиз, сабр-бардоши олдида энг юксак чўққилар ҳам бош эгкан мўътабар аёллар байрамингиз муборак бўлсин!

ДХА Сурхондарё вилоят бошқармаси

Related Articles

Back to top button