Ўзбекистон

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги 2020 йилнинг 6 март куни ижтимоий тармоқларда эълон қилинган “Сурхондарё вилояти аҳолиси ДХХнинг коррупцияга оид ваколатларини қайтарилишини сўрашмоқда” сарлавҳали видео пост юзасидан қуйидагиларни маълум қилади;

2020 йилнинг 5 март куни Шўрчи туманидан бир неча фуқаролар Халқ депутатлари туман Кенгашининг 2019 йил 6 февралдаги қарори билан фаолияти тўхтатилган чорвачилик фермер хўжаликларини қайта тиклаш ҳамда тумандаги “Жойилма” маҳалласи ҳудудида жойлашган чорвачилик фермаси ва унинг атрофидаги ер майдонлари билан боғлиқ судда кўрилаётган низони ижобий ҳал этишда амалий ёрдам сўраб вилоят ҳокимлигига келишган.

Вилоят ҳокими фуқаролар билан учрашиб, уларнинг бу мурожаатларини шу куннинг ўзида жойида ўрганишини ва қонун доирасида ҳал этилишини маълум қилган.

Фуқароларнинг мурожаатлари вилоят ҳокими томонидан шу куннинг ўзида Шўрчи туманида ўрганиб чиқилди. Унга кўра, фаолияти тўхтатилган фермер хўжаликларининг чорва моллари бош сонини қайта саноқдан ўтказиш, чорва молларининг миқдорига эътибор қаратган ҳолда яйлов чорвачилиги учун уларга ер участкалари ажратиш тўғрисида мутасаддиларга кўрсатма берилиб, ижроси шахсан назоратга олинди.

Иккинчи мурожаат бўйича, шу куннинг ўзида суд ўтказилиб, унинг қарори билан “Жойилма” маҳалласи ҳудудида жойлашган чорвачилик фермаси ва унинг атрофидаги ер майдонлари билан боғлиқ низо мурожаатчилар фойдасига ҳал этилди. Суд қарори қонуний кучга киргандан сўнг белгиланган тартибда ижрога қаратилиши тушунтирилди.

Related Articles

Back to top button