Касбим-фахрим

БИЗГА МАСОФАНИНГ АҲАМИЯТИ ЙЎҚ

Давлат хизматлари  марказлари томонидан бугун фуқароларга нафақат тезкор ва қулай давлат хизматлари кўрсатиш билан, бирга аҳолини соҳага оид янгиликлардан хабардор қилиб боришга ҳам алоҳида эътибор қаратилган.

Шу боис ҳам, жойларга чиқан ҳолда сайёр учрашувлар, тарғибот ва ташвиқот тадбирлари мунтаззам ўтказиб келинаяпти. Узун туман ДХМ ходимлари томонидан навбатдаги ана шундай учрашув туманнинг чекка ҳудудларидан саналган  «Хатиб Қаҳрамон»  ва «Тожикобод» маҳаллаларида ўтказилди.

Ушбу  сайёр қабул ва тарғибот-ташвиқот тадбирида аҳолига  давлат хизматлари кўрсатишга оид янгиликлар ва янги регламентлар ҳақида тушунчалар  берилди.

Тадбир давомида фуқароларга давлат хизматлари олиш жараёнида йўриқнома вазифасини ўташга хизмат қилувчи 200 дан ошиқ буклетлар тарқатилиб, 50 нафардан кўпроқ кишига соҳага оид ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар берилди.

ДХА Сурхондарё вилоят бошқармаси

Related Articles

Back to top button