Касбим-фахрим

Шўрчида сайёр қабул: Бугунидан рози одамларнинг эртанги кунга ишончи ҳам мустаҳкам бўлади.

Мамлакатимиз раҳбари давлат идоралари халққа хизмат қилиши тамойилига кўра, фуқаро оғирини енгил қилиш, давлатдан розилигини таъминлашда раҳбарлар масъулиятни ўз зиммаларига олишлари лозимлигини, қонуний талабга жойида ечим топиш зарурлигини уқдиради.

Сурхондарё вилоятида бу вазифалар моҳиятини англаган, зиммасидаги масъулиятни ҳис қилган мутасадди борки, халқ билан яқин бўлишга интилиб, мулоқотнинг самарали усулларидан фойдаланмоқда. Асосий вазифаси халққа хизмат қилиш, уларни рози қилиш эканлигини ўйлаб фаолият кўрсатмоқда. Ва бу ўз самарасини бераётгани сир эмас. Одамларнинг давлат идораларига, раҳбарларга ишончи ортмоқда. Кимга, қандай тартибда мурожаат қилиш кўникмаси шаклланяпти.

Бугун, 21 февраль куни вилоят ҳокими Тўра Боболовнинг Шўрчи тумани, “Олатемир” маҳалласида вилоят ва туман секторлари, мутасадди ташкилотлар ва Халқ қабулхоналари раҳбарлари билан ўтказган сайёр қабулида ҳам фуқаролардан турли масалаларга оид 205 та мурожаат тушди. Мурожаатларнинг 64 таси жойида ҳал этилди, қолганлари юзасидан зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.

– Маҳалламиздаги электр узатиш трансформатори жуда  эскириб қолганди, – дейди қўштегирмонлик Тошмурод Тўрахонов. – Бугун сайёр қабулда айни шу масалада вилоят ҳокимимиздан ёрдам сўрадим. Мурожаатимиз ижобий ҳал этилди. Жорий йилнинг 31 мартига қадар  маҳалламизда юқори қувватга эга янги трансформатор ўрнатиладиган бўлди.

Шу тариқа аҳоли ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларининг сифатли ҳал этилиши унинг эртанги кунга бўлган умидини оширишга, давлатимиздан рози бўлиб яшашга хизмат қилади. Бугунидан рози, келажакка ишончи мустаҳкам халқ эса буюк ишларга қодир бўлади.

Related Articles

Back to top button