Касбим-фахрим

БИР КУНДА ИККИТА ХОРИЖИЙ КОРХОНА РЎЙХАТДАН ЎТДИ

Заминимизда етиштирилган мева ва сабзавотлар доимо ўзининг сарҳиллиги, витамин ва қувватга бойлиги, бир сўз билан айтганда маззаси ҳамда тамининг бетакрорлиги билан нафақат маҳаллий бозорда қолаверса жаҳон бозорида муносиб ўрин эгаллаб келган. Буни сўнги йилларда мамлакатимиз бўйлаб ташкил этилаётган боғ-роғлар, унда етиштирилаётган маҳсулотларга бўлган талаб кундан-кун ортиб бораётганлигида кўришимиз мумкин. Юртимизда инвестиция муҳитининг яхшиланиб бораётгани эса, ушбу соҳага қизиқиши билдирган хорижлик ишбилармонларга қўл келаяпти. Имкониятдан фойдаланиб Ўзбекистонда қўшма корхона очишни мақсад қилган хорижлик ишбилармонларга Давлат хизматлари марказлари орқали рўйхатдан ўтиб фаолият бошлашдаги қулайликлар янада маъқул келмоқда десак хато қилмаган бўламиз. Авваллари инвестор тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиш учун кунлаб, таъбир жоиз бўлса ҳафталаб вақт сарфлаган бўлса, бугунга келиб нари борса 20-30 дақиқа оралиғида муаммоси ҳал бўлмоқда. Масалан жорий йилнинг 14 январ санасида Қумқўрғон туман Давлат хизматлари томонидан иккита қўшма корхона яъни, Афғонистон ислом Республикаси фуқаролари Садат Саед Музамел Шаҳ ва Ғияси Ниматуллаҳнинг мурожаатига асосан KUMKURGAN AGRO SADAT BUSINESS COMPANY MChJ ҳамда SURKHAN ROOTS AGRO FARMING SERVICES MChJ хорижий корхоналари рўйхатдан ўтказилиб шу кунинг ўзида уларга гувоҳномалар топширилди.
Корхона таъсисчиларининг ҳар бири вилоятимизда боғдорчиликни ривожлантириш мақсадида 3 миллиардан сўмдан жами 6 миллиард сўм инвеститция киритишга аҳд қилишган. Бу эса ўз навбатида келгусида вилоятнинг экспорт салоҳиятини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этади. Хорижлик тадбиркорлар билан суҳбатлашар эканмиз, улар Давлат хизматлари марказлари томонидан кўрсатилган хизматдан жуда ҳам манун эканликларини таъкидлашиб, мамлакатимизда яратилган бу каби имкониятлар уларнинг янада иштиёқ билан ишлашларига туртки бўлганини таъкидлашди.

Related Articles

Back to top button